Latest news

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

​Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим" News

​Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Арсенал"га қарши баҳс (5:1) ҳақида ҳулоса қилди.

"Учрашув сўзсиз аҳмоқона ўтди. Жуда яхши ўйин кўрсатдик ва айнан хоҳлаганимиздек режани бажардик. Босим қилиш орқали рақибга ҳужум бошлаш учун имконият бермасликни хоҳладик. "Арсенал" ҳам босим қилди ва шунинг учун ҳам ўйин шиддатли кечди. Фақатгина тўпни олиб қўйиш орқали хотиржам бўлиш мумкин.

"Арсенал"нинг голига реакциямиз жаҳон даражасида бўлди. Хотиржамликни сақлаб қолдик ва рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Бирин-кетин голлар уришга эришдик. Кейин яхши ҳимоялана олдик деб ўйлайман.
Иккинчи бўлимнинг бошида учрашув ҳали тугамаганлигини тушуниб турган эдик. Шунинг учун, ўйинни назорат қилишни хоҳладик. Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим. Муҳаммад Салоҳ гол уришни севишини билардик. Бу ҳақиқатан ҳам чиройли чиқди. "Арсенал"га қарши тўқнашувларда ҳар доим ҳам 5:1 ҳисоби қайд этилавермайди. Шогирдларимдан ростдан ҳам мамнунман.

2018 йил ёмон ўтмади. Болалар олдинга катта қадам ташлашди. Жараён ижобий кечаётганлигини намойиш этиш жуда муҳим. Ортда қолаётган йилдан шикоят қилишга ҳаққим йўқ",  дея Клопп сўзларини келтирди BBC нашри.

Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика