Юрген Клопп: "Қолган учрашувларни юта оламизми? Ҳаракат қилиб кўриш керак"
14 apr 2019 23:32
News
Юрген Клопп: "Қолган учрашувларни юта оламизми? Ҳаракат қилиб кўриш керак"
Ўйин ҳақида: Жуда яхши ўйин, қучли рақибга қарши ўйнаш қийин бўлди. Ўйлашимча, маълум зоналарда ҳукмронлик қилдик, ўйин суратини яхши ушлаб турдик. Биз ҳаракат қилдик, узатмалар бердлик ва ғалаба қозондик — қўлимиздан келган деярли барча ишни бажардик.
— Салаҳнинг голини қандай баҳолайсиз?
— Салаҳ қойилмақом гол урди, жаҳон даражасидаги гол. Жуда, жуда яхши гол. Ҳар томонлама севимли гол.
— Хендерсонни Жеррардга солиштиришнинг имкони борми?
— Стивни фақат инсон сифатида биламан. Унинг етакчилик ҳислати ҳақида фикрим йўқ. Хендерсон эса клуб учун тажовузкор сардор. Жамоага келган биринчи кунимдан бери буни унга кўп бор таъкидлаганман. Охирги уч ўйинда уни "ёнганини" кўрдик ва бу яхши албатта.
— Чемпионлик пойгаси ҳақида нима дея оласиз? Қолган ҳамма ўйинда ғалаба қозониш мумкинми?
— Албатта, ҳаракат қилиб кўиш керак. "Кардифф"ни АПЛда жон сақлаб қолиш учун тиш тирноғи билан ҳаракат қилаётганини биламиз. Бугун жуда муҳим ўйин эди, чунки "Челси" - ўта кучли жамоа. Ишониб бўлмас ғалабага эришдик", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.
Comments