Latest news

14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  7 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  2 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2

Юрген Клинсман: "Иордания кўрсатган ўйин таҳсинга лойиқ. Дуранг адолатли натижа бўлди" News

Юрген Клинсман: "Иордания кўрсатган ўйин таҳсинга лойиқ. Дуранг адолатли натижа бўлди"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги супер тўқнашувдан кейин корейслар бош мураббийи Юрген Клинсман матбуот анжуманида қатнашди.

- Иорданияга қарши ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Қийин ўйинни кутгандим, шундай ҳам бўлди. Рақибга қойил қолиш керак. Гол уриб олганимиздан кейин темпни туширдик ва дарҳол жазоландик. Биринчи тайм жуда қийин ўтди, кейинги бўлимда вазиятни ўнглаш учун ўйнадик. Олдинда яна ўйинлар бор, ўрганадиган нарсаларимиз талай. Мусобақага еттита ўйин ўтказиш мақсадида келганмиз. Жуда интенсив учрашув бўлди, Иорданияга алоҳида раҳмат айтаман.

- Биринчи бўлим қийин бўлди дедингиз. Умуман бу ўйинда Корея Республикаси ғалаба қозонишига нима тўсқинлик қилди? Бир очко қанчалик муҳим?

- Бугунги ўйин учун тузган бир неча режаларимиз ўхшамади. Паслар масаласида муаммога учрадик. Тан олиш керак, 2:2 адолатли натижа бўлди. Мусобақанинг яхши тарафи шундаки, сиз тезда кейинги ўйинга тайёрланишни бошлайсиз. Хатоларни эса тезлик билан кейинги ўйинда тўғриласа бўлади.

- Айни дамда Корея Республикаси иккинчи ўринда бормоқда. Сиз кейинги босқичда тўқнаш келишингиз мумкин бўлган эҳтимолий рақиблар бўйича ҳисоб-китобларни олиб боряпсизми?

- Биз гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчимиз. Исталган рақиб билан тўқнаш келишга тайёрмиз. Охирги турдаги ўйиндан кейин плей-офф босқичи ҳақида гаплашамиз. Ҳозир бунинг мавриди эмас.

- Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Иордания ҳимояда ўйнайди дейишганида, сиз бу фикрга қўшилмагандингиз. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Рақибнинг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Улар Малайзияга тўртта гол уришди. Бу Иорданиянинг ҳужум қила олишини англатарди. Биринчи бўлимда рақиб жуда зўр ўйнади. Индивидуал ҳаракатлар таҳсинга лойиқ. Иккинчи бўлимда биз керакли ўзгаришларни амалга оширдик. Бугун икки хил услубдаги жамоалар тўқнашуви бўлди. Иорданиянинг ўйини мақтовга лойиқлигини таъкидлаб ўтишим керак.

- Таркибга қарасак, сизда жуда зўр жамоа бор. Қоғозда биз анча кучлироқ эдик. Бугунги ўйинимиз таркибдаги футболчиларимизнинг номига мос бўлмади. Малайзияга қарши ўйинда қандай ўзгаришларни амалга оширмоқчисиз?

- Мен қоғозга қарамайман. Бугун қийин ўйин бўлди. Биламан, яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. 7та ўйин ўтказиш - бизнинг асосий мақсад. Терма жамоамизда қийинчиликлар бўлади. Ҳамма ўйинларда осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйласангиз, янглишасиз. Сиз бунга кўникишингиз керак. Осиё кубогидаги исталган терма жамоада кучли қаршилик кўрсата олади. Умуман олганда, турнир давомида иккитагина ўйин ўтказдик. Ҳар бир ўйинчига мусобақа мослашишга вақт керак. Ҳисобда ортда қолиш жуда қийин нарса. Сиз гол ўтказиб, шу заҳоти вазиятни ўзгартиришингиз керак. Биз ҳисобда ортда бораётганимизда яхши реакция қила олдик ва вазиятни тенглаштирдик. Ғалаба қозониш учун ҳам вақт бўлди. Бу хурсанд қиладиган нарса.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика