Latest news

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  1 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  12 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Юпп Хайнкес футбол яқинда пайдо бўлиб қолмагани ҳақида гапирди News

Юпп Хайнкес футбол яқинда пайдо бўлиб қолмагани ҳақида гапирди

"Бавария"га "тез ёрдам" учун мавсум охиригача нафақадан қайтган Юпп Хайнкес унинг муваффақият қозонишига шубҳа қилаётганларга жавоб берди.

Юпп Хайнкес "Бавария" клубининг ютубдаги расмий каналига интервью берди.

"Охирги йилларда менга европанинг бир қатор гранд жамоаларидан таклифлар келганди. Аммо мен футболга қайтишни истамадим. "Бавария"га қайтганим бу "камбэк" эмас, шунчаки вақтинча уларга кўмагим керак бўлди. "Бавария" бўлгани учун қайтишга қарор қилдим. Ажойиб мавсумдан кейин нафақага чиққанимда, бир кун келиб жамоага қайтишим ҳақида тасаввур ҳам қилмагандим. 

Мен билан биргаликда мураббийлар штабидаги жамоам ҳам клубга қайтиши мен учун муҳим эди ва бу содир бўлди. Биламан, мени муваффақият қозонишимга шубҳа қиладиганлар ҳам топилади. Лекин футбол яқинда пайдо бўлиб қолгани йўқ. Футболда баъзи нарсаларга ақлим етади. Нафақага чиққанимдан кейин ҳам футболни кузатдим.

Жамоадаги ҳозирги вазиятни чуқур таҳлил қилиб чиқишим керак. Қийин вазиятга қарамай "Бавария" ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатади. Қандай жамоани тузмоқчиман? Мен ҳар бир киши барча учун ишлаши ва клуб муваффақиятини ўйлайдиган жамоани тузмоқчиман.

Анчелотти? Карло ҳақиқий жентельмен ва ажойиб мураббий. Истеъфо эса исталган мураббий билан содир бўладиган вазият", - дейди Юпп Хайнкес.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика