Latest news

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

Юлиан Нагельсманн — замонавий футбол новатори News

Юлиан Нагельсманн — замонавий футбол новатори

"РБ Лейпциг"нинг топ мураббийи ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

1. Юлиан жароҳат туфайли 19 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган
Мураббий ўйинчилик карьерасини эрта тамомлаган. Аммо у футболни шунчалик яхши кўрардики, бу соҳада бошқа бир иш топишга қарор қилди ва мураббийлик касбини танлади.


2. Майдонда тўғри бақиришни ўрганди
Нагельсманн бир неча маротаба логопедга (нутқ бўйича мутахассис) борган ва тўғри бақиришни ўрганган. Энди мураббий майдоннинг у четидан бу чеккасига бемалол бақира олади.


3. Тиним билмайдиган инсон
Нагельсманн "Хоффенхайм" билан ишлаган йиллари, асосий вақтини клуб билан ўтказарди. Журналистлар унга ҳазиломус оҳангда яқинларингизни ҳам кўриб турасизми, деб савол беришган. "Ҳа, телевизор орқали", — жавоб берган мураббий.


4. Эрик тен Хаг назоратидаги "Аякс" Нагельсманн схемалари бўйича ўйнайди
"Аякс" ўйинчилари Нагельсманн қўлланмалари асосида машқ қиладилар. Барчаси тен Хаг туфайли. У бир пайтлар "Хоффенхайм"да Юлианнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.


5. Машғулотларга инновацион ёндашув
Нагельсманн машғулот ўтказадиган жамоалар базасида доимо гигант видео экранлар ўрнатилади. Бу машғулот вақтида ўйинчиларга тактик ғояларни тушунтириш учун ёрдам беради.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика