Latest news

20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  0 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  6 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  7 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  2 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  8 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  8 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2

Ёзги трансфер. Ким қанча ўзгаришни амалга оширди? News

Ёзги трансфер. Ким қанча ўзгаришни амалга оширди?

31 август куни бизда ёзги трансфер расман ўз якунига етди.

Аввалги йиллар билан солиштирганда футболчиларнинг бошқа клубларга кўчиб ўтиши статистикаси анча камайди. Нега?

ЎзПФЛ мазкур трансфер ойнасида клубларга жиддий талаб қўйди. Яъни, қарздорлиги мавжуд клубларга трансфер ойнасида эркин ҳаракатланиш имконияти берилмади. Натижада бир қатор клублар бошқа клублар олдидаги мажбуриятларини бажарди.

Яқин келажакда 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг янги клублар билан шартнома тузиши натижасида уни тарбия қилган клублар оладиган даромадлар, шунингдек, исталган ёшдаги футболчининг трансферидан уни тарбия қилган клубларга келиб тушадиган компенсациялар масаласи Ўзбекистон футболида тартибга кела бошлайди. Пировардида исталган янги футболчи билан шартнома тузишдан кўра, ўз академияси тарбияланувчисига таяниши ҳам арзонроқ, ҳам фойдалироқ экани тушунилади. Қарздорлиги мавжуд бўлмаган клублар эса исталган футболчи билан шартнома тузиш имкониятига эга.

10 август куни трансфер ойнаси очилган вақтда фақатгина “Пахтакор” ва АГМК жамоаларида қарздорлик мавжуд эмасди. Мазкур клублар трансфер ойнасида фаол бўлмади. “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари эса ЎзПФЛ қистови билан бир қатор қарздорликларни бартараф қилди. Шундан кейингина уларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди.

Қўшимчасига “Бухоро” футбол клубига форс-мажор ҳолати сабаб кўмаклашилди. Сир эмаски, клубнинг 4 нафар легионер футболчиси пандемия сабаб Ўзбекистонга қайта олмади. ЎзПФЛ мазкур футболчилар ўрнига янгилар билан шартнома тузиш имкониятини яратди.

Шунингдек, ижарада қайтаётган футболчилар, хориждан келаётган ўзбекистонлик футболчилар, клубнинг ўз футбол мактабидан етишиб чиқаётган футболчилар, футболчи бўлмаган бошқа персоналлар исталган вақтда рўйхатдан ўтказиб берилди. Қуйида қайси клуб қанча янги футболчини ёзги трансферда ўз сафига қўшиб олганини кўриш мумкин.

10 — "Қизилқум"
4 — "Бухоро"
4 — "Локомотив"
3 — "Машъал"
3 — "Металлург"
3 — "Сурхон"
2 — "Навбаҳор"
1 — "Бунёдкор"
1 — АГМК
0 — "Пахтакор"
0 — "Қўқон-1912"
0 — "Сўғдиёна"
0 — "Андижон"
0 — "Насаф"



ЎзПФЛ қарздорликлар ва академиялар масаласида қатъий позицияга эга. Ташкилот бу борадаги саволлар учун барчага бирдек очиқдир.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика