Latest news

01:40Европа лигаси. "Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратмоқда (онлайн ҳисоб)  41 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Ёзда "Реал" ҳужумчи сотиб олади ёхуд жамоага мос тушадиган 7 топ-голеадор News

Ёзда "Реал" ҳужумчи сотиб олади ёхуд жамоага мос тушадиган 7 топ-голеадор

Tags :  Реал
"Реал" ёзда бир неча позицияларда ўзгаришлар қилиши аниқ.

Жумладан ҳужум чизиғида ҳам. Бу мавсумда "қироллик клуби"да бир неча позицияларда камчиликлар борлиги кўриниб қолди.

Криштиану Роналду 33 ёшга кирди. Зинедин Зидан эса уни асрамоқда. Албатта, унинг ўрнида ёки у билан елкама-елка ўйнайдиган футболчи керак. Ҳозир биз сизлар билан шу ҳақда тўхталамиз.

7. ЧИРО ИММОБИЛЕ (Лацио)

"Лацио" ҳужумчиси бу мавсумда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Кучли ва аниқ зарба соҳиби дарвоза олдига келганида довдираб қолмайди.

А Сериядаги 31 учрашувда у 29 гол киритди ва 9 бора голга ассистентлик қилди. У зарбаларининг 60 фоизини голга айлантирмоқда. "Реал" италиялик футболчини қўлга киритадиган бўлса, у билан бемалол ривожланишнинг янги босқичига чиқа олишлари мумкин.

Иммобиле - «Лацио» рекордчиси

У ҳам худди Роналду каби чиройли пасларни голга айлантира олади ва ўзи ҳавфли вазиятлар яратади. Шунингдек, қарши ҳужумларда ҳам яхши ҳаракат қилади.

6. ЭДЕН АЗАР (Челси)

Агарда Азар тўлиқ куч билан ўйнаса, у дунёнинг энг яхши футболчиси бўла олади. Бельгиялик футболчида юқори техника ва тўпни ушлаб туриш борасида иқтидор бор. Жарима майдончаси ичида у ҳам яхши ўйин кўрсатади.

Бироқ у айрим муаммолари сабабли барқарорлигини йўқотиб қўйгандек. Аммо буни ҳал этса бўлади. Ёки бунга Антонио Конте сабабчи, ёки бошқа қандайдир зиддиятлар сабаб.

Азар бу мавсум АПЛдаги 30 учрашувида 12 гол киритди. У шунингдек, 77 бора голга тортадиган вазият яратиб берди. Гол уришдан ташқари, шерикларининг урадиган голларида ҳам фаол. "Реал" уни ўз сафига жалб қилса ҳеч нимадан ютқазмаса керак. Азар "қироллик клуби"ни кучайтира олади.

“Челси” Эден Азарнинг нархини маълум қилди

Азар Роналду ва Мората билан шерик бўла олиши ва Гарет Бэйлнинг ўрнини босиши мумкин.

5. АНТУАН ГРИЗМАНН (Атлетико)

Испания ЛаЛигасида уч етакчи жамоанинг биттадан энг яхши футболчилари бор. "Реал"да Роналду, "Барса"да Месси бўлса, "Атлетико"да Гризманн. У бир неча йиллардан буён яхши футболчилигини исботлаб келмоқда. У жисмонан кучли, юқори дриблинг эгаси ва чиройли зарба бера олади.

Франциялик футболчи ҳужумнинг исталган нуқтасида ҳаракат қилади. Бу мавсумда у жамоасининг Европа лигаси ярим финалига етиб келишида ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

"Атлетико" Гризманнинг товон пулини кўтармоқчи

Лигада Гризманн 19 гол киритди ва 8 бора ассистентлик қилди. Ўйиндан ўйинга чиройли ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаракатларини олдиндан билиб бўлмайди.

4. РОБЕРТ ЛЕВАНДОВСКИ (Бавария)

Ҳар куни Роберт Левандовски борасида миш-мишлар кўпаймоқда. Унинг ўзи ҳам "Реал"га ўтиши борасидаги хабарни рад этмаяпти. Бироқ ўтишига ҳам ишора қилмаяпти.

У тезкор ўйнайди, куч ва бўй борасидаги натижалар ҳам яхши. Узоқ масофалардан голлар кирита олади. У дунёнинг топ-ҳужумчиларидан, шу боисдан Роберт рақиб жарима майдончаси ичида довдираб қолмайди. У бу мавсумда Бундеслигада 28 ўйинда 28 гол кирита олди.
"Реал" Карим Бенземани ўз ватанига жўнатиб юбориб, ўзига Левандовскини олиб келса бўлади. Роберт жамоанинг ғалабаларида катта ҳисса қўша оларди. Бироқ "Реал"нинг олдида вариантлар жуда кўп.

Серхио Рамос: "Левандовски "Реал"га ўтади"

"Реал" шундай клубки, у ерда фақатгина топ-футболчилар ҳаракат қилишади.

3. ХАРРИ КЕЙН

Кейн бу мавсумнинг кичик қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юборган бўлса-да, гол урадиган ҳусусиятини йўқотмади.

Уни мавсумда тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаяпти. Аммо у учрашувларда жуда яхши ҳаракат қилади ва бемалол бир икки футболчини алдаб ўта олади. Шериклари билан яхши чиқишади ва уларга қўлидан келганича ёрдам беради.

У рақибларини қўрқита олади, тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади. Шу боисдан Кейн барчанинг ишончини қозонган. Харрида юқори босимни енгиб ўта оладиган ҳусусияти бор ва у шу орқали "Реал"даги босимдан бардош билан ўтади.

"Реал" Неймарнинг ўрнига 4 нафар футболчини кўриб чиқмоқда

Кейн бу мавсум АПЛнинг 33 учрашувида 25 гол киритди.

2. МУҲАММАД САЛОҲ (Ливерпуль)

Албатта, бу мавсумнинг энг катта ва ёрқин сюрпризи. Салоҳ оз фурсатдаёқ жамоанинг етакчисига айланиб олди ва юқори савияли футболчи эканлигини кўрсатди.

Салоҳ "Ливерпул"даги илк мавсумида бир неча рекордлардан ўзиб кетишни уддалади. Чапақай футболчи ўнг қанотда чиройли ўйин намойиш этмоқда. Салоҳ голлар уришдан ташқари, ассистент бўлишда ҳам фаол бўлмоқда.

"Реал" Салоҳга таклиф билан чиқмаган экан

Аслида унинг ўйинлари борасида кўп ҳам тўхталиб ўтиш шарт эмас. Салоҳ шунчаки даҳшатли ўйин кўрсатмоқда ва "Олтин тўп"га даъвогарлик қилмоқда.

1. НЕЙМАР (ПСЖ)

"Реал" бир неча ойдан буён Неймарни сотиб олишни истаётгани борасида хабарлар тарқамоқда.

Албатта, Роналдунинг ўрнини боса оладиган футболчини тезроқ топиш керак. Бироқ бу ишда шошма-шошарлик қилиш тўғри келмайди. Неймар - "Реал"га мос тушадиган футболчи. Бироқ у қанча сумма эвазига ПСЖга ўтганини биласиз. Парижликлар Неймарни 222 млн евродан камига сотмаслиги аниқ.

Неймар бу мавсум "Лига 1"да 20 учрашувда қатнашди ва 20та гол киритди. У ҳар доим чиройли ўйнайди, биз буни жуда кўп кўрганмиз. Шу боисдан у "Реал"га жуда мос футболчи.

Ривалдо: Неймар ПСЖдан кетиши шарт. У “Реал”да дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланади

Кўрамиз, "Реал" ёзда қайси футболчини сотиб оларкин...

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика