Latest news

17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  0 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  0 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  81 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  98

Ёзда оёғи синган Жавоҳир Эсонқулов сафга қайтди News

Ёзда оёғи синган Жавоҳир Эсонқулов сафга қайтди

“Металлург” ҳужумчиси Жавоҳир Эсонқулов ўтган мавсум 16-турда “Динамо” билан ўйинда оғи жароҳат олиб, сафдан чиққанди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозим, қийин даволаниш жараёни ортда қолди ва Эсонқулов “Металлург” таркибига қайтди. Айни пайтда пойтахтда давом этаётган йиғин давомида Жавоҳир жамоа шифокорларнинг назорати остида индивидуал шуғулланаяпти. Биз мухлисларимиз учун Жавоҳир Эсонқуловдан блиц-интервью олдик.

-  Жавоҳир, жароҳатдан кейинги қийин дамлар ортда қолгани рост бўлсин. Кўз тегмасин мана шуғулланишни ҳам бошлаб юбордингиз...
-  Айтганингиз келсин. Қўли енгил шифокорларимизга катта раҳмат. Тезроқ соғайиб кетишим учун, жароҳат асоратлари қолмаслиги учун қўлларидан келган барча чора-тадбирларни кўришди, улардан миннатдорман. Спорт травматологияси бўлими раҳбари, медицина фанлари номзоди Муроджон Ирисметов етакчилигидаги шифокорларнинг илиқ сўзлари, меҳрли муносабатлари туфайли бу қийинчиликни енгишга муваффақ бўлдим. Албатта клубимиз раҳбариятига, клуб шифокорларига ҳам ўз вақтида кўрсатилган ёрдам, руҳий далда учун ташаккур айтаман.

-  Истайсизми йўқми, жароҳат олган ўша дам тез тез эсингизга тушиб турса керак...
-  Бошида уйқуларимни безовта қилди, кўп эсладим албатта. Ҳозир ортда қолди. Иложи борича шу хусусда сўз очилмаслигини истайман. Ҳеч кимнинг бундай жароҳат олишини истамайман. Катта умидлар, куч ғайрат билан иккинчи даврага, унинг биринчи турига тайёргарлик кўргандим. Йиғин давомида тажрибали мураббийларимиз, жамоадошларимнинг қўллаь-қувватлашлари боис ўзимга бўлган ишонч ортиб, илк ўйинларимданоқ мухлисларимиз меҳрини яна қозонишга бел боғлагандим. Фалокат оёқ остида деб бежиз айтишмас экан. Самарқанддаги учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ мезбонлар дарвозабони Тимур Жўраев билан яккама якка чиқдим. Тўпни унинг устидан ошириб, ўзим ҳам сакраб ўтаётгандим, дарвозабон жуда яқин келиб қолган экан, улгурмадим. Унга урилиб, ноқулай йиқилдим. Мувозанатимни ўнглашга улгурмадим. Оёғим тагимда қолди. Қаттиқ оғриқ сездим. Менга биринчи ёрдамни кўрсатиб, майдонда олиб чиқиб кетгунларига қадар тўрт-беш дақиқа вақт ўтди. Кейин билдик, болдир суягим икки жойидан очиқ синган экан. Тошкентда – травматолгия илмий текшириш институтида анчагина мураккаб жарроҳлик операциясини бошдан кечирдим. Кейин онам келиб мени Москвага, оиламиз бағрига олиб кетдилар. У ерда уч ой яқинларим қаровида даволанишни давом эттирдим. Москвадаги травматолог шифокорлар кўригида бўлдим. Тошкентдаги операциянинг муваффақяитли бўлганлигини улар ҳам таъкидлашди ва даволаниш жараёнининг тўғри кечишида ўз маслаҳатларини бериб туришди. Худога шукур ҳозир яна қадрдон жамоам сафидаман.

-  Жамоадошлар тўп билан ишлашаяпти. Сиз ҳам тўпни соғиниб қолгандирсиз?
-    Албатта. Айни пайтда тикланиш давридаман. Менга махсус шуғулланиш дастури ишлаб беришган. Жисмоний тайёргарликни тиклаш машқлари, югуриш... Ҳаммасини босқичма босқич амалга ошириб борамиз. Январь ойида мени даволаган шифокорларим оёғимдаги махсус мосламаларни олиб ташлашади. Ана ўшандан кейин тўп билан ишлагна ҳам навбат келади.

-  Дўстларнинг хушчақчақ даврасида тикланиш ҳам енгил кечади, нима дедингиз...
-  Тўғри айтасиз. Жамоадошлар орасида кўнгилсиз дамларни тез унутасиз. Тикланиш жараёни ҳам тезлашади, самарали бўлади. Насиб бўлса, майдонга барчасини унутган ҳолда қайтишимга оз қолди. Бу онларни сабрсизлик билан кутаяпман. Янги мавсумда мухлисларимизга кўпроқ хуш кайфият, хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз.

-  Мухлислар ҳам Сизни соғиниб қолишган. Тезроқ майдонга қайтишингизни исташади. Бу йўлда Сизга куч-қувват, сабр ва омад тилаймиз.
-  Раҳмат.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика