Latest news

12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  8 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  1 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  1 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  4 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  4 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  10 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  15 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  4 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  3 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  8 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  25

Ёз ва унинг кутилмаган қаҳрамонлари News

Ёз ва унинг кутилмаган қаҳрамонлари

Италия футболи қайтмоқда.

Ёзнинг жазирама бир ярим ойида А Сериянинг 12 тури ва Кубокнинг 2 раунди ўтказилиши режалаштирилган. Дам олиш ва кейинги ўйинга тайёргарлик учун тахминан 80 соат берилади. Уларнинг кетидан дарров еврокубоклар бошланади ва жуда оғир график яна уч ҳафталарга чўзилади (ҳамма французларнинг устидан кулганди, шошилиб қарор чиқарилди деб, аммо улар қайсидир томондан устунликка эга бўлиб чиқяптилар – ЕЧЛ плей-оффида фақат шу мамлакат жамоалари кучга тўла ва чарчоқ нималигини билмаган ҳолда майдонга тушадилар).

Бу вазиятда шунчаки футболчи алмаштириш билан ҳам натижага эришиш мушкул вазифа. Жароҳатлар ҳаттоки иккита таркиби бор жамоаларни ҳам мушкул ахволга солиб қўяди. Шунинг учун ҳам тарихда илк бор биринчи планга универсал футболчилар чиқади. Бундай ўйинчиларни одатда қадрига етишмасди, улар майдондаги маълум бир нуқтанинг тўлақонли эгаси эмас эди. Бироқ ҳозирги вазиятда бундай футболчилар сув ва ҳаводек зарур. Универсаллик бугунги даврда муваффақият калити ҳисобланади. 

"Юве" мисол учун 56 кун давомида 14-15 та ўйин ўтказади, агар омади келиб қолса – 78 кун давомида 20 ўйин. Асосий таркибда 22 футболчи бор, уларнинг 10 нафари ўттиздан ошган, деярли ҳамма футболчи бир-икки позицияда ўйнай олади. Августгача омон қолиш учун ротацияга мурожаат қилиш зарур, туринликларнинг доимий жароҳатлари билан июль ойини ўрталарига бориб, таркибнинг ярми учун ўринбосар қолмайди.

Шундай экан Сарри ўзи югуриб-елиб Бернардескининг ярасига малҳам қўйса ажабланманг. У ҳозирги "Юве"да бир ўзи олти хил ролда майдонга туша оладиган ягона футболчи (ярим ҳимоячи, треквартиста, ҳар икки қанот вингери, иккинчи форвард ва алдамчи тўққизлик), амалда ҳимоя қанотини ҳам ёпади (Бернардески латераль сифатида ҳам ўйнаган ва кўпчилик у Замбротта даражасида ўйнай олишини таъкидламоқда) ва ҳар икки тактик схемада ҳам жуда қимматли кадрга айланмоқда – 4-3-3 ва 4-3-1-2. Агар Федерико ҳозир ўзини кўрсатиб, ҳеч қандай шубҳасиз асосий таркиб футболчиси бўлиб олмаса, яхшиси бошқа клубга кетгани маъқул. Бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика