Latest news

18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  11 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  16 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

"Ёвуз даҳолар"ни таслим этган OG финалда русларга ҳам имкон бермади News

"Ёвуз даҳолар"ни таслим этган OG финалда русларга ҳам имкон бермади

Украина пойтахти Киев шаҳридаги "Миллий саньат саройи"да ўтган Dota 2 бўйича "Kiev Major 2017" турнири якунига етди.

Мусобақа ярим финалида "Evil Geniuses" OGга қарши куч синашди, аммо "ёвуз даҳолар" Европа вакиллари (OG)га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Россиялик дота усталари "Virtus.pro" навбатдаги ярим финалда "Invictus Gaming"га имконият қолдирмади (2:0).

3 та ғалабагача давом этадиган финал учрашуви ҳис-туйғуларга бой ўтди. Илк ўйинда OG ғалаба қозонган бўлса, кейинги икки баҳсда россияликлар зафар қучишди. OG қийин вазиятдан чиқиб кетди ва ҳисобни тенглаштирди (2:2). Сўнгги, ҳал қилувчи учрашув деярли бир соат давом этди (59 дақиқа, 32 сония). OG охирги баҳсда Treant Protector, Dazzle, Centaur Warrunner, Troll Warlord ва Timbersaw қаҳрамонларини танлади. "Virtus.Pro" эса Warlock, Legion Commander, Enchantress, Alchemist, Outworld Devourer қаҳрамонлари билан ўйнади. 40 дақиқа ўйинда устунлик қилган россияликлар, баҳснинг сўнгги 20 дақиқасида имкониятни қўлдан бой беришди. Кутилмаган камбэк "Virtus.Pro"ни шошириб қўйди ва 3 та томондан рақиб базасига кириб борган OG ғалабани қўлга киритди. Шундай қилиб, OG жамоаси турнирда 1 млн. доллар соҳибига айланди.


Совринли ўринлар:

1. OG - 1 000 000 $

2. Virtus.pro - 500 000 $

3-4. Invictus Gaming, Evil Geniuses - 250 000 $ дан

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика