Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Ёшлар терма жамоаси билан мундиалда иштирок этган Хуршид Ғиёсов 25 ёшни қарши олди News

Ёшлар терма жамоаси билан мундиалда иштирок этган Хуршид Ғиёсов 25 ёшни қарши олди

Бугун туғилган кунини нишонлаётганлар орасида ўзбекистонлик футболчи, Жанубий Кореянинг иккинчи лигаси вакили “Аньянг” клуби аъзоси Хуршид Ғиёсов ҳам бор. Футболчи 25 ёшга қадам қўйди.

“Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи ўз вақтида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири бўлганди. 2014 йил Мьянма мезбонлик қилган Осиё чемпионатида терма жамоа билан ярим финалга қадар етиб бориб мундиалга чиқишимизга ўзининг ҳиссасини қўшган. 2015 йил Янги Зеландия яшил майдонларида ташкил этилган кичик жаҳон чемпионатида жамоа таркибидан муқим ўрин эгаллади. Сенегал билан ярим финал чиптаси учун кечадиган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва рақиб футболчиларига ўз қанотида имконият қолдирмади.

2016 йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “Обод”да ижара асосида бир мавсум тўлиқ ҳаракат қилди. Кейинги мавсум эса “Бунёдкор”га қайтиб ОЧЛда бир қатор ўйинларда қатнашди. Иқтидорли вингер 2018 йил “қалдирғочлар”нинг ажралмас ўйинчиси сифатида гавдаланди. Миржалол Қосимов шогирдидан унумли фойдалана олди. Ўтган мавсум эса 12та гол билан жамоа тўпурарлар орасида биринчи бўлди ва бронза медалларига эга чиқди.

Натижада хорижлик скаутлар назарига тушган ярим ҳимоячи янги мавсумда Жанубий Кореянинг “Аньянг” клубига йўл олди. Ўйлаймизки, мураббийлари Сергей Лушчан, Миржалол Қосимов, Хикмат Эргашев, Вадим Абрамовларнинг тавсиялари ва ўгитларини эсдан чиқармаган ҳолда хорижда муносиб тўп тепишига ишонамиз.


Жасур Жалолиддинов (“Бунёдкор” жамоаси футболчиси): - Хуршид акамни чин қалбимдан табриклайман. Соғ ва омон бўлиб ҳаётда бундан ҳам катта совринларни ютишларига тилакдошман. Улар билан бир ярим йил бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман. Мени доим қўллаб-қувватлаганлар. Майдонда ҳам ўзаро яхши келишиб ҳаракат қиламиз. Кейинги фаолиятларида омад тилайман.

Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси): Хуршид акани бугунги туғилган кунлари билан табриклайман. Ўтган мавсум биз билан биргаликда катта ҳажмдаги ишни бажардилар. Кўплаб голлар урдилар, голларга ассистенлик қилдилар. Юқори савиядаги футболчи деб айта оламан. Соғлик саломатлик ва узоқ умр тилайман. Бундай футболчи ҳамма жамоага фойда келтиради.

Сайтимиз номидан Хуршид Ғиёсовга соғлик ва саломатлик, Кореядаги фаолияти давомида омад тилаймиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика