Latest news

21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  16 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  34 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  14 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  9 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  9 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  20 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1

Ёшлар лигаси. 30-тур. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 4:0 ёхуд "қалдирғочлар" чемпион News

Ёшлар лигаси. 30-тур. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 4:0 ёхуд "қалдирғочлар" чемпион

Бугун ёшлар лигасининг 30-туридан ўрин олган битта ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув “Бунёдкор” ўринбосарлари учун катта аҳамият касб этарди. Мазкур ўйиндаги ғалаба ёш “Қалдирғочлар”ни чемпионга айлантирарди.  Буни ҳис этган майдон эгалари жанговор таркиб билан ҳаракат қилишди. Аниқроғи, бир нечта асосий таркиб футболчилари ўйин қайдномасига киритилди.

Ўринбосарларимиз сафида эса асосий таркиб вакилларидан Суҳроб Қобилов, Ҳасанбой Эргашев, Маъруф Зокиржонов ва Руслан Матниязовлар  18 таликка киритилди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида “Қалдирғочлар” ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Гол муаллифи Жавоҳир Қаҳрамонов бўлди. Шундан кейин ҳар икки жамоада ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида майдон эгалари иккинчи марта дарвозага йўл топишди.

Нодир Мавлонов чамаси 28 метрлардан белгиланган жарима тўпини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0га етказди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйшди. Аввалига 88-дақиқада Муҳаммадодил Қаҳрамонов ҳисобни 3:0 бўлишини таъминлаган бўлса, 90+1 дақиқада Элдор Шомуродов тўртинчи тўпни киритди.

Шундай қилиб, ўринбосарларимизнинг бешта ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. “Бунёдкор” ўринбосарлари эса ушбу ғалабадан кейин чемпионликни қўлга киритишди.

ЁШЛАР ЛИГАСИ. Мусобақа жадвали

"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 4:0

Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 13, Нодир Мавлонов 60, М.Қаҳрамонов 88, Элдор Шомуродов 90+1.

"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Ислом Қобилов, Сардор Собирхўжаев, Самир Бекрич, Вячеслав Пурак, Шаҳзод Абдураҳимов, Фарҳод Намозов, Эргаш Исмоилов, Хуршид Ғиёсов, Акром Комилов, Жавоҳир Қаҳрамонов.
Захира: Абдукарим Муҳаммедов, Рустам Ашурматов, Нодир Мавлонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Босит Раҳимов.

"Қўқон-1912": Асилбек Омонов, Ойбек Рустамов, Лазиз Назиров, Аброр Раҳмонов, Суҳроб Қобилов, Иқболжон Маликжонов, Авазхон Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Достонбек Мелиқўзиев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Элёрбек Муйидинов.
Захира: Руслан Матниязов, Ҳасанбой Эргашев, Иброҳим Усмонов, Иброҳим Мухторов, Муҳаммад Юсупов, Сардор Исоқов, Александр Критинин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика