Latest news

15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  1 15:16Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  2 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  20 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12

Ёрқин Назаров офсайддан урилган гол ҳақида: "Ўйин тугади, ҳисоб эса ўзгармайди" News

Ёрқин Назаров офсайддан урилган гол ҳақида: "Ўйин тугади, ҳисоб эса ўзгармайди"

"Турон" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди (1:2).

"Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Умуман олганда қизиқарли ўйин бўлди. Охирги дақиқагача кураш кечди. 90+5 дақиқада дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Омад кўпроқ "Бунёдкор"га кулиб боқди",- дейди Ёрқин Назаров. 

- "Бунёдкор"нинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Ўша вазиятни такроран кўрдингизми?

- Ҳозир йигитлар кўриб чиқишди. Видеода офсайд бор эканлиги кўринди. Нима ҳам қиламиз, гол бўлди. Ўйин тугади, ҳисоб ўзгармайди. Уч очко рақибга ўтиб кетди. Бу борада ҳеч нарса, дея олмайман. Бу билан бизга ҳеч қандай фойдаси йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланамиз. Осон ўйинларни ўзи йўқ. Очко олиш осон бўлмаяпти. 

- Кетма-кет 3та учрашувда бир хил таркибдан фойдаланган эдингиз. Бугун эса айрим ўзгаришларга қўл урдингиз?

- "Сурхон" билан учрашувни таҳлил қилиб чиқдик. Бир нечта футболчиларга ҳордиқ бериб, бошқа футболчилардан фойдаландик. Кимдир ишончни оқлади. Уларни кўриб олдик. Шунга қараб таркибни танлаймиз. Уларнинг кўпи ёш футболчилар. Барқарорлик етишмайди. Бугун қўйган таркибимиздаги йигитлар охиригача курашди. 

- Ҳумоюн Муртозаевни ўйини ўхшамади. Шунга қарамай алмаштирмадингиз...

- Уни алмаштирмоқчи ҳам бўлдик. Иккинчи бўлимда Файзулло Жуманқўзиев жароҳат олди. Катта ҳажмдаги ишни қилмаган бўлса ҳам кўрдингиз охиригача хавфли вазиятларда иштирок этди. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика