Latest news

18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  6 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0

"Ёпиқ терма жамоа"нинг очиқ кирдиркорлари ёхуд Бабаян бу билан нимага эришмоқчи? News

"Ёпиқ терма жамоа"нинг очиқ кирдиркорлари ёхуд Бабаян бу билан нимага эришмоқчи?

Йиғилганига энди уч кун бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу уч кун ичида мухлисларни яна ҳайратлантиришни бошлади.

Олдимизда иккита муҳим учрашув борлиги Қатар ўз майдонида Жанубий Кореяни ютганидан бери бот-бот айтиб келинмоқда. Муҳимлигини ҳамма билиб бўлди: иккита ўйин (Хитой ва Жанубий Корея)ни ют ва жаҳон чемпионатига чиқ. Терма жамоа рули Самвел Бабаян қўлида бўлгани билан майдонда футболчилар ўйнайди. Терма жамоага минг кучли мутахассис бош мураббийлик қилмасин, майдонга ўзимизнинг қора кўзлар тушади. 

Ва айтиш мумкинки, Бабаяннинг ҳозир чиқараётган ҳар бир қарори аввало футболчиларга таъсир қилади. Чунки улар замонавий ахборотдан хабардор, улар интернетга турли ижтимоий тармоқларга киришади ва демократия асрида ҳеч ким уларни интернетдан фойдаланишни чеклаб қўя олмайди. Биз Бабаяннинг ҳозирги сиёсатига икки хил қарашимиз мумкин, салбий ва ижобий. Қуйида икки сабабни ҳам келтириб ўтамиз ва хулоса чиқаришни мухлислар ҳукмига ҳавола қиламиз. 

Ижобий томонлар

Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувининг ёпиқ ўтказилиши, ўйин ҳеч қаерда трансляция қилинмаслиги терма жамоамиз фойдасига ишлаши мумкин. Биринчидан, биз шу ўйин орқали аввало Хитой билан кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Агар ўйин ТВда намойиш этилса, рақибларда ўйинни ёзиб олиш, Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби ва тактикасини ўрганиб чиқиш имконияти юзага келади. Чунки расмий баҳсларга қадар фақат биз ўртоқлик учрашуви ўтказамиз, Хитой ёки Жанубий Корея эмас. Масаланинг шу томонини ҳисобга олиб Бабаян ўйинни ёпиқ ўтказишга қарор қилган бўлиши мумкин. 

Энди кечаги машғулот "Пахтакор" стадионида бўлади деб бирданига ТТЙМИга кўчириш, қолаверса машғулотни белгиланган вақтдан бир соат олдин бошлаш ҳам мураббийнинг қарори. Бабаяннинг мақсади нима? Мақсад шуки, терма жамоани имкон қадар ОАВ ва мухлислар эътиборидан четда тутган ҳолда бор эътиборни бўлажак икки ўйинга қаратиш. Агар унинг шу иши ўзини оқлаб биз иккита ўйинда ижобий натижага эришсак ва жаҳон чемпионатига чиқсак, демак мураббий тўғри қилган бўлиб чиқади. 

Салбий жиҳатлар 

Биринчи салбий томони шундаки, айнан Самвел Бабаянни деб ОАВ Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида етарлича ахборот олиш имкониятига эга бўлмаяпти. Аввало машғулотни у ёқдан бу ёққа кўчириш, ҳеч кимга маълум қилмаслик Самвел Бабаян жамоаси ОАВ ва мухлислар учун ёпиқлигини англатади. Қирғизистон билан ўйинни ҳам ёпиқ ҳолда ўтказиш бу фикримизни яна бир карра тасдиқлайди. Касалини яширсанг, иситмаси ошкор бўлади деганларидек, бу билан ҳеч нимага эриша олмаслигимиз мумкин. 

Натижада одамларда хавотир ортган сари ортаверади. Кўпчиликда Бабаян бу билан нимага эришмоқчи деган савол пайдо бўлади. Мухлислар яна жунбушга келади, улар ижтимоий тармоқларда турли фикрлар қолдиришади. Бу эса биринчи навбатда футболчиларга таъсир қилади. Биз Хитой ва Жанубий Кореянинг биз биладиган ўйинларга қайси шартлар асосида тайёргарлик кўраётганидан бехабармиз, балки улар ҳам ёпиқ ҳолда йўл тутаётган бўлиши мумкин. Лекин бунақаси бизда биринчи марта бўлиши, шу боис кўпчиликда тушунмовчилик юзага келяпти. 

Бабаян нимани хоҳлаяпти? 

Шуни ўринда Самвел Бабаян нима хоҳлаяпти деган саволга юзага келиши табиий. Бабаян футболчиларни иложи борича ОАВ ва мухлислардан узоқ тутган ҳолда эътиборни фақат расмий ўйинларга қаратишларини хоҳлаяпти. Ва бош мураббий сифатида унинг бунга ҳаққи бор, чунки натижага у жавоб беради. 

Бабаяннинг мақсади иложи борича терма жамоанинг ўйин ва машғулотларини ҳеч қаерда ёритмаслик, яъни бизнинг бу ўринда шунчаки томошабин бўлиб турганимиз унга маъқул. Ёпиқ ҳолда тайёргарлик кўриб бўлсаям шу иккита ўйинни ўтказиб олайлик демоқчи бу билан. Бабаян Қирғизистон билан баҳсни кўрадиган одамлар ўйинни интернетда таҳлил қилишларини хоҳламаяпти. Бу футболчиларга салбий таъсир ўтказади деб ўйлаяпти. Балки шундай бўлиши мумкин. 

Бабаянни ҳозирги ҳолатда жуда яхши тушуниб турибмиз. Унда босим юқори, футболчиларда ҳам босим катта. Ва мана шу босимдан озгина бўлсаям халос қилиш учун терма жамоани одамлар кўзидан панароқ жойда тайёрлагани маъқулдек. Биз шунгаям розимиз. Майли, машғулотлар ёпиқ бўлсин, ўртоқлик учрашуви трансляция қилинмасин, стадионга ҳеч ким қўйилмасин, биз бормайлик ҳам, кўрмайлик ҳам шу ўйинни. Лекин бунинг эвазига Хитой билан Кореяни ютиб берса бўлди. Бизга мана шу керак, бизга жаҳон чемпионати керак. Маррага жуда яқин қолган бир пайтда оғзимиздаги ошни олдириб қўйишни умуман хоҳламаймиз. Бабаян нимани тўғри деб билса, шуни қилаверсин, фақат иккита ўйинни ютса олам гулистон. 

Х.Холиқов. 


Rating: -108   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика