Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  14 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  63 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

"Ёндирадиган" апрель News

"Ёндирадиган" апрель

Бир неча кун давом этган ёмғирдан сўнг иссиқ кунлар ҳам бошланди.

Апрель ойи кириб келди. Бу ойда эътиборимиз кўпроқ Суперлигадан кўра халқаро майдонларга қаратилади. Сабаби "Пахтакор" ва "Насаф" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларини ўтказса, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади. 

Гапни ОЧЛдан бошлайдиган бўлсак, бу мавсум Ўзбекистон шарафини ушбу мусобақада иккита клуб ҳимоя қилади. Биласиз, Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақаси барча гуруҳ ўйинлари Саудия Арабистонида ташкил этилади. 

"D" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" ўз ўйинларини Бурайда шаҳрида, "E" гуруҳи вакили "Насаф" эса учрашувларни Даммамда ўтказади.

"Пахтакор" гуруҳидан Эроннинг "Сепахон", Саудия Арабистони клуби "Ал Таавон" ҳамда Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клублари ўрин олган. Албатта, диққат-марказимиздаги баҳс "Пахтакор"нинг "Ал Дуҳайл"га қарши иккита ўйини бўлади.

"Пахтакор" ўйинлари тақвими:   

7 апрель. "Пахтакор" - "Сепахон"

10 апрель. "Ал Таавон" - "Пахтакор"

14 апрель. "Ал Дуҳайл" - "Пахтакор"

18 апрель. "Пахтакор" - "Ал Дуҳайл"

22 апрель. "Сепахон" - "Пахтакор"

26 апрель. "Пахтакор" - "Ал Таавон"


"Насаф" жой олган гуруҳ ҳам қизиқ кўринишда. Қаршиликлар ўз ўйинларини Иорданиянинг "Ал Виҳдат", Саудия Арабистони клуби "Ал Файсали" ҳамда Қатар етакчиси "Ал Садд"га қарши ўтказишади.

"Насаф" ўйинлари тақвими:

8 апрель. "Ал Садд" - "Насаф"

11 апрель. "Насаф" - "Ал Виҳдат"

15 апрель. "Насаф" - "Ал Файсали"

19 апрель. "Ал Файсали" - "Насаф"

23 апрель. "Насаф" - "Ал Садд"

27 апрель. "Ал Виҳдат" - "Насаф"


Эътиборимиз футзалга ҳам қаратилади

Шунингдек, бу ойда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоамиз ҳам расмий ўйинларда иштирок этади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш босқичида қатнашиб қайтишади. 

"B" гуруҳида кураш олиб борадиган футзалчиларимизнинг ўйинлар тақвими қуйидагича кўриниш олган. 

10 апрель. Ўзбекистон - Непал

11 апрель. Афғонистон - Ўзбекистон

12 апрель. Ўзбекистон - Тожикистон 

P.S. Гуруҳдан иккита терма жамоа Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. Футзал бўйича Осиё чемпионати шу йилнинг 25 сентябрь - 20 октябрь кунлари Қувайтда бўлиб ўтади. 

Шундай қилиб бизни апрелда бир-биридан қизиқ баҳслар кутмоқда. Халқаро майдонларда Ватанимиз номидан курашга чиқадиган жамоаларга омад тилаймиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика