Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Ёмон туш News

Ёмон туш

Футболга муккасидан кетган бир танишим кўрган тушини гапириб берди.

- Ака, жуда бир ғалати туш кўрибман, - дейди ётса ҳам, турса ҳам фақат футболни ўйлайдиган танишим. - ОФК жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилганидан бери кун-у тун шуни ўйлайман. Хаёлим шу кунларда фақат Саудия Арабистонида бўлиб қолди, чунки бизнинг қолган ўйинлар шу давлатда ўтади-да. 

- Футбол ҳақида нимани ўйласанг, шу нарса тушинга ҳам кириб чиқар экан. Терма жамоамиз Саудия Арабистонига борибди, иккита ўйинни ютибди. Ҳамма жуда хурсанд экан. Лекин Саудия билан ўйиндан олдин ОФК футболчиларимизга коронавирусга тест топширасизлар дебди. Энг ёмони мана шу пайт бўлибди: Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов ва яна икки-уч асосий футболчимизда тест жавоби мусбат чиқибди. 

- Мен эса ҳайрон эмишман, ахир аввалги иккита ўйинда бу футболчилар туппа-тузук ўйнаб берди-ку, тести ҳам жойида эди. Нимага энди ҳал қилувчи учрашув олдидан "касал" бўлиб қолишди? Энди буёғига нима бўлади, Саудия билан қандай ўйнаймиз, шуни ўйлаб турган эмишман. 

- Ўйин қанақа тугади билмайман, кейин уйғониб кетдим. Хайрият-е, туш экан. Шартта қўл-юзимни ювиб нонушта ҳам қилмай ишга кетдим. Энди кечроқ уйга вақтли бориб Ўзбекистон - Гана ўйинини кўрмоқчиман. Ака, бу оддий туш-ку, тўғрими? Ахир тест жавоблари бирданига ўз-ўзидан ёмон бўлиб чиқиши мумкинмас-ку. Шахсан мен Саудияга боргандан кейин бизга нисбатан "ўйин" қилишларига ишонмайман. 

P.S. Ўз навбатида мен унга бу фақат туш экани, ОФК адолатли ташкилот ҳамда кимдир ниманидир ўйлаб топишига асло йўл қўйиб бермаслигини уқтирдим. Танишимнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлдим, енгил тин олди ва ишқилиб кейинги босқчига чиқайлик-да деб қўйди. 

Х.Холиқов. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика