Latest news

10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  0 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  4 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13

Ёмон мураббий бўлган Анелька, Чарльтон ва 6 буюк футболчи News

Ёмон мураббий бўлган Анелька, Чарльтон ва 6 буюк футболчи

Уларнинг сафига Стивен Жеррард қўшилмаса бўлди.

Буюк футболчиларни жамоа, раҳбарият ҳурмат қилади. Бироқ улар буюк мураббий бўла олишмайди. Худди улар каби:

НИКОЛЯ АНЕЛЬКА ("Мумбай Сити")

Анелька 2015 йилда "Мумбай Сити" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Унинг қўл остидаги жамоа эса яхши ўйин кўрсата олмади ва 4 ой ўтиб унга истеъфо берилди.

У учун сўнгги бўлган ўйинда мумбайликлар "Керала Бластерс" (1:1) билан дуранг ўйнайди. Барчаси Николья ўйлагандек ўтмади: натижа паст, кийиниш хонасида эса ёмон кайфият ҳукмрон бўлди.

БОББИ ЧАРЛЬТОН ("Престон")

Қачонки биз буюк футболчилар ҳақида гапирсак, Бобби Чарльтоннинг исмини ёддан чиқармаймиз. "Манчестер Юнайтед" ва Англия футболининг буюк инсонларидан бири Мэтт Басби бўла олмади.

Жаҳон чемпионининг илк жамоаси "Престон" бўлганди. Бироқ унинг қўл остидаги клуби 1973/74 йилги мавсумда иккинчи дивизионга тушиб кетади. Жамоа ёмон ўйнаган бўлса ҳам раҳбарият унга барча турларда имконият берганди. Бироқ ишончлар оқланмади.

ЭДГАР ДАВИДС ("Барнет")

"Аякс", "Ювентус" каби жамоаларда катта муваффақиятларга эришган голландиялик суперюлдуз Англиянинг қуйи дивизионларидан бири вакили "Барнет" жамоасида мураббийлик борасида ўз омадини синаб кўради.

У нимадир ютдими? Йўқ. Унинг қўл остидаги жамоа илк мавсумдаёқ янада қуйироқ лигага тушиб кетди.

МАРИО КЕМПЕС ("Люшня")

Аргентина термаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан 20 йил ўтиб, машҳур собиқ футболчи Марио Кемпес бош мураббий бўлишни истади. 42 ёшлигида Албаниянинг "Люшня" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу қизиқарли қарор бўлди. Кемпес қандай жамоада юрганлигини билиши керак эди.

Кампес бир ой ҳам ишламади. У жамоани бошқарган даврда мамлакатда фуқаролар уруши бўлаётган, шу бисдан клуб молиявий томондан анчагина қийналиб турганди. Барчасини тушунган Кемпес самолётда Римга қочиб кетди. У жамоа билан фақатгина икки учрашувда ишлаганди.

МАРК ХЕЙТЛИ ("Халл")

Футболнинг ёш томошабини учун Хейтли фамилияси унчалик таниш эмас. У Англиядан ташқарида муваффақиятли тўп сурган кам сонли инглиз футболчиларидан бири. Марк "Монако" билан "Лига 1" ғолибига айланган. Капелло қўл остида "Милан"да майдонга тушган.

1997 йилда у "Халл" бош мураббийи бўлган. Унинг қўл остида жамоа ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди - учинчи дивизиондаги 22-поғона. Ўз вақтида у "Халл" таркибида ҳам ўйнаганди.

АТТИЛИО ЛОМБАРДО ("Кристал Пэлас")

ЕЧЛ, А Серияни (2 марта) ютганидан кейин Ломбардо "Кристал Пэлас" таркибида ўйнашни истади. 1997 йилда эса у жамоанинг бош мураббийи сифатида таништирилди.

Бу эса кўпчилик учун кутилмаган ҳол эди. Тажрибасиз, тилни яхши билмаган Аттилио яхши танлов бўлмади. Мавсум якунида унинг жамоаси қуйи лигага тушиб кетди.

ГАРИ МАКАЛЛИСТЕР ("Ковентри")

37 ёшида Гари "Ковентри" жамоаси бош мураббийи бўлди. Унга 3 йиллик шартнома таклиф қилишди. Унга трансферлар учун маблағ берилмади. Унинг олдига жамоани кучли олтиликка олиб кириш вазифаси қўйилди.

Якунда "кўклар" мавсумни 20-поғонада якунлади ва қуйи лигага равона бўлди. Энди у "Рейнжерс"да Жеррардга ёрдам беради.

РОМАРИО ("Васко да Гама")

Футбол тарихидаги буюк футболчилардан бири. У "Барселона", ПСВ ва Бразилия термаси билан барча совринларга эга чиқди.

41 ёшли футболчи 2007 йилда "Васко да Гама"да ўйновчи-футболчи бўлиб фаолият олиб борди. Аввалига барчаси яхшидек эди - 6 ўйинда 3 гол киритди. Февраль ойида у допинг текширувларидан муваффақиятсиз ўтди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам у футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика