Latest news

14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  0 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  1 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  4 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  7 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  17 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3

Ёлланма аскарлар ёхуд Қозоғистон ва Ўзбекистон теннисини солиштирамиз (таҳлил) News

Ёлланма аскарлар ёхуд Қозоғистон ва Ўзбекистон теннисини солиштирамиз (таҳлил)

Азиз теннис ишқибозлари, ушбу мақоламизда биз сиз билан икки давлат: Ўзбекистон ва Қозоғистон теннисини солиштирамиз.

Мазкур мақола орқали қўшниларимиз билан теннисдаги ҳолатимиз ҳақида ўзига ҳос таққослаш ишларини олиб боришга уриниб кўрамиз.


Қозоғистон теннис федерацияси президенти Булат Утемуратов: 

"Биз сизнинг фарзандларингизни молиявий қийинчиликлар сабабли фаолиятини бошламай туриб тугатишини олдини олдик. Қозоғистон теннис федерацияси Президенти Булат Утемуратов "Советский спорт" мухбири билан учрашувда Қозоғистоннинг россиялик теннисчиларни оммавий равишда таклиф қилгани сабабларини муҳокама қилди.

Бир неча йил олдин Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда теннис ривожланиш дастурига имзо чекди, - дейди суҳбатни бошлаган Болат Жомитович. - Ҳозирда ҳар бир вилоятда замонавий теннис марказлари мавжуд. Болалар спортини ривожлантиришга катта кучлар ташланди, аммо Қозоғистонда ўсмирлар ҳавас қиладиган ва ундай бўлишга интиладиган ҳақиқий юлдузлар йўқ эди (бизнинг фикримизча ҳозир ҳам йўқ - Ҳ.М). Шунинг учун биз русларни таклиф қилиш қарорига келдик. Лекин биз сизнинг истеъдодларингизни ўғирламадик. Қозоғистонда ўйнашга рози бўлган болалар ва қизлар Россия терма жамоаси таркибига кира олмас эдилар. Ўша пайтда улар одатий машқ қилиш имконига ҳам эга эмас эдилар. Ҳа, тан оладиган бўлсак, ушбу теннисчилар Қозоғистоннинг ёрдамисиз ҳеч қачон бундай муваффақиятларга эришмаган бўлардилар.

Голубев Гамбург, Кукушкин Санкт-Петербургдаги йирик мусобақада ғолиб чиқди, Шведова "Уимблдон" ва АҚШ Очиқ чемпионатида жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди. Таклиф этилган барча нарсалар тренингни молиялаштиришдир. Қозоғистон ўқитувчилар учун маблағ ажратди, тўловлар, рейслар... Бори, шу! Ҳар бир спортчи пулларни турнирларда ишлаб топиши керак. Гарчи мен яширишни истамасам-да, рейтингда эгалланган ўринлар учун ҳам бонуслар тизими мавжуд, аммо бу оддий спорт имтиёзидир. Табиийки, сизнинг теннисчиларингиз ўсади. Қозоғистонда теннис жуда машҳур. Масалан, Зарина Дияс ўсди: 18 ёшда қиз "Кремль кубоги"нинг чорак финалигача етиб борди. Ҳозирги юлдузларга қизиққан бошқа иқтидорли болалар ҳам бор...".

12 апрел, 2012-йил. Журналист Николай Мисин.


Келинг энди рейтингларга мурожат қилайлик. Қозоғистонлик теннисчиларнинг "Топ5"лиги:

1)Михаил Кукушкин(74)

2)Александр Бублик(117)

3)Дмитрий Попко(224)

4)Александр Недовесов(259)

5)Денис Евсеев(547).

Ушбу рўйхатдан Қозоғистоннинг кучли 5 нафар теннисчиси жой олган ва улардан фақатгина Денис Евсеев Қозоғистонда туғилиб ўсган. Қолган спортчилар россияликлар ҳисобланади.


Андрей Голубев Гамбургдаги турнирда

Энди Ўзбекистоннинг "Топ5" теннисчилари билан танишинг:

1)Денис Истомин(63)


....


Мақоланинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика