Latest news

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  14 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  15 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  410 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси News

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Турк футболида афсонага айланган Волкан Демирелни танийсиз.

Унинг жуда машҳур бир ибораси бор эди: "Дарвозабонлар ёлғиз одамлар бўлишади". Бу ўхшатиш кўпроқ бугунги қаҳрамонимизга мос тушадигандек.

У Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Тошкентга кўчиб келганида атиги 5 ёшда эди. Ҳаёт оғир ва бешафқат, болалар эса ғубордан холи бўлишади: содда, аммо чиройли орзулар билан яшайдиган. 

Қийин кунларни бошдан ўтказаётган оиласи билан шаҳардаги холасининг 1 хоналик уйига зўрға сиғишди. Уй тор, бироқ болакайнинг тасаввур дунёси кенг, ниятлари улкан эди. У ҳар доим яхши ҳаёт ҳақида ўйлар, ёрқин келажакни орзу қиларди.

Шу туфайли ҳам 11 ёшида футбол мактабига боришга журъат топди. Тасодиф туфайли дарвозага турди, аммо нолимади. Аслида темирдан ишланган устунлар ёнида бир умр туришга, тўрни барчадан қўриқлашга ҳам шай эди. Етарки, орзулари ушалсин. 

Ҳаёт қизиқ. Тасаввур қилинг, сизда футболчи бўлиш учун ажойиб имконият, дарвозабон бўлиш учун кучли истак бор. Лекин машғулот ўтказиш учун қўлқоп йўқ. Қандай аҳволга тушардингиз? Атиги 11 ёшдасиз, яқинларингиздан ёрдам сўрашга эса уяласиз. Чунки пул йўқ ва сиз буни биласиз. 

Бугунги қаҳрамонимиз шундай кунларни ортда қолдирди. Рўзғорга фойда тегсин деб, онаси тайёрлаган юпқаларни бозорда сотди, шифохоналардаги хасталарни сариёғ билан таъминлаб турди. Машғулотларда эса ўртоғи совға қилган бўёқчи усталарнинг қўлқопи билан шуғулланди.
Бир куни онаси унга янги қўлқоп совға қилганди. Бу совға оила бюджети учун 6400 сўмга (ўша пайтда пулнинг қадри баланд эди) тушганини билганида уялиб кетганди.

Тез орада "Пахтакор"дан таклиф олиб, у ерда Самвел Бабаян билан танишди. Барчаси яхши кетаётган эди. Бу пайтга келиб оилавий ҳолати анча ўнгланган, лекин ўз устида ишламай қўйгани туфайли кун сайин Бабаяннинг назаридан тушиб борди.

"Пахтакор"да асосий бўлолмаслигини англагач, 2011 йилда Муборак томон йўл олди. "Машъал"да Денис Иванков билан танишди ва бутун ҳаёти ўзгариб кетди. 

Муборакдан кейин "Насаф", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепди ва айни пайтда юртимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Сезган бўлсангиз керак, гап терма жамоамиз кипери Ўткирбек Юсупов ҳақида боряпти. Унинг ҳаётида қийин кунлар кўп бўлди. Баъзан ўз мураббийлари чиқиштирмагани учун уйига кўзида ёш билан қайтди, баъзида фуқаролиги йўқлиги туфайли панд еди (у 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган). Аммо барчаси ортда қолди. Бир пайтлар машғулотда кийиш учун қўлқоп тополмаган Юсупов бугун онасига машина совға қилди, Суперлигадаги энг барқарор посбонлардан бирига айланди. Энг муҳими, у энди ёлғиз эмас. Минглаб мухлислари бор.

Куни кеча 31 ёшни қаршилаган Ўткир Юсупов қаторасига 3-мавсумда "Навбаҳор" таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди. Ваҳоланки, унинг футбол ўйнашига ишонмаганлар талайгина эди. Шундай экан, бугунги ҳаётингиз 3 кунлик синов эканини унутманг. Уни ўзгартириш ўз қўлингизда...

Арвеладзе Англияда — қандай қилиб?

Author :
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика