Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Йўғе?! "Сосьедад"нинг 17 ёш футболчиси "Хетафе"ни мағлуб этишга ёрдам берди. Кейин эса уйига велосипедда қайтди News

Йўғе?! "Сосьедад"нинг 17 ёш футболчиси "Хетафе"ни мағлуб этишга ёрдам берди. Кейин эса уйига велосипедда қайтди

Жорий мавсум "Реал Сосьедад" сафида 17 ёшли форвард Андер Барренечеа дебют қилди.

Якшанба куни Барренечеа "Хетафе"га қарши баҳсда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бу унинг чемпионатдаги олтинчи баҳс. Андер бутун баҳс давомида рақибларини дриблинглар билан қийнади ва "Сосьедад" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди.

Барренечеа асосий вақтга қўшиб берилган биринчи дақиқада алмашитирилди ва "Аноэта"га ташриф буюрган мухлислар иқтидорли йигитчани қарсаклар билан кузатиб қўйишди.

Аммо энг қизиқ воқеа учрашувдан кейин содир бўлди: Барренечеа стадиондан чиқиб, велосипедга ўтирдида, педалларни туртиб, уйи томон йўл олди!

Ҳозирча Андерда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ, аммо клуб унга ҳайдовчиси билан машина таклиф қилган, йигитча рад жавоби берган экан.

Rating: +85   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика