Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Йоахим Лёв: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижа муҳим эмас" News

Йоахим Лёв: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижа муҳим эмас"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Россия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- "Учрашувнинг дастлабки қисмини яхши даражада ўтказдик. Аммо иккинчи таймда темп тушиб кетди. Танаффусдан сўнг ўйинни керакли даражада давом эттиролмадик. Таркибимизда асосан ёшлар тушгани ва уларда барқарорлик етишмаётганини таъкидлаган бўлардим. Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал этилгани ҳам қайсидир маънода иккинчи таймдаги темпни тушишига сабаб бўлди.

Ўртоқлик ўйинларида таблодаги ҳисоб ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Муҳими бу эмас. Францияга қарши ўйиндан ташқари қолган баҳсларда биз нотўғри ҳаракатланаётгандик. Россия билан ўйинда биз кўпроқ бўш ҳудудлар топишимиз, ўйин динамикасини баланд олиш ва кўпроқ хавфли вазиятлар содир этишга ҳаракат қилдик.

Шунингдек, мен ҳужум чизиғидаги вакилларимиздан совуққонлик билан ўйин кўрсатишларини кутгандим. Франция билан ўйинда бизга вазиятларни голга айлантиришда муаммолар туғилганди. Россия билан баҳсда бу муаммога ечим топдик. Самарадорлик энг муҳим жиҳатлардан бири. Хекторнинг жароҳатини жиддий деб ўйламайман.

Уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш? Бугун буни рақибдан келиб чиққан ҳолда танладик. Бу дегани биз қолган баҳсларда ҳам ушбу схемани қўллашимизни англатмайди. Россия билан ўйинда буни қўллаганимга асосий сабаб, қанот ҳимоячиларимиз кўпроқ тепароқ жойлашишларини истагандим. Чунки ҳужумда уларнинг кўмаги муҳим.

Ёшларга кўпроқ имконият берганимга сабаб, улар яқин келажакда терма жамоанинг ўзагига айланишади. Иқтидорли, келажаги порлоқ футболчилар. Аммо терма жамоага мослашиб, кўникиб кетишлари учун маълум вақт талаб этилади. Муҳими, улар барқарор ўйин кўрсатишлари лозим".

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика