Йоахим Лев: «Франция сари катта қадам ташладик»
08 sep 2015 10:00
News
Йоахим Лев: «Франция сари катта қадам ташладик»
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Евро-2016 саралаши доирасидаги Шотландияга қарши ўйиндан сўнг (3:2) ўз фикрларини билдирди.
«Польша ва Шотландияга қарши ўйинларда мақсадимиз 6 очко олиш эди, бунга эришдик. Бу орқали Франция сари катта қадам ташладик.
Бугун ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ўйин қийин кечди, шотландлар баъзи вазиятларда бутун жамоа билан ҳимояда ўйнашди.
Ўйиннинг каттагина қисмида устунликка эга бўлдик ва ҳақли тарзда зафар қучдик. Гуруҳдан чиқиш вазифасини деярли бажардик. Дублинда дуранг ҳам бизга етарли бўлади. Аммо биз ҳеч қачон дуранг учун ўйнамаймиз, Германиянинг услуби бундай эмас», – дейди Лев.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments