Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

“Йиллар ва йўллар” (2-қисм). Ёрқин Назаров – “Шўртан”даги қийинчиликлар, “Андижон”дан кетиш, Германиядаги амалиёт ва бугунги мухлислик ҳақида News

“Йиллар ва йўллар” (2-қисм). Ёрқин Назаров – “Шўртан”даги қийинчиликлар, “Андижон”дан кетиш, Германиядаги амалиёт ва бугунги мухлислик ҳақида

Хабарингиз бор, эндиликда кенг мавзуларни ичига қамраб олган суҳбатлар негизида “Йиллар ва йўллар” лойиҳасига қўл урганмиз.

Лойиҳамизнинг дастлабки қисми Ёрқин Назаровнинг футболчилик, болалик йилларида ўтган йўлларига бағишланганди. Орадаги кичик танаффусдан сўнг унинг давомини эътиборингизга тортиқ қиламиз.


2000 йилларда Россияда, Украинада тўп тепадиган легионерларимиз сони бугунгига қараганда нисбатан кўпчиликни ташкил қиларди. Миржалол Қосимов, Андей Фёдоров, Николай Ширшов, Евгений Сафонов ва ҳоказо. Қолаверса ички чемпионатимиз ҳам кучлироқ эди. Бироқ ҳозирга келиб футболчиларимиз легионерга айланиш ниятида Бангладеш, Қирғизистон, Ҳиндистон қуйи лигалари билан чекланиб қолишмоқда. Қаҳрамонимиз суҳбат давомида бунга қуйидагича фикр билдирди.

“Тўғри талаб пасайган. Қирғизистон, Тожикистон, Бангладеш чемпионатига кетаётган футболчиларимизга келсак, уларни Россия ёки Украина чемпионатларга ҳеч ким чақирмайди, олмайди. Фаолиятини якунлаётган футболчилар шу давлатларга бориб футбол ўйнашади. Ёш футболчиларга Россия, Украина ёки Беларусь чемпионатлари орқали Европага кетгани маъқул, деб биламан. Талаб камайганини сабаби терма жамоаларимизнинг халқаро майдондаги иштироки. Ҳар доим миллий терма жамоага қаралади. Ўзбекистондаги футболчиларнинг кейинги фаолияти кўпроқ терма жамоага боғлиқ. Боиси шу орқали тезда кўзга ташланиш мумкин”,- дейди мураббий. 

Бугунги кун футболи ўзгариб бормоқда. Шу жараёнда айни пайтга келиб мухлислик даражаси ҳам ўзгарган, дея оламиз. Қандайдир самимийлик йўқолиб бораётгандек назаримизда. Балки футболимиз уларни шунга мажбур қилаётгандир. Ҳар ҳолда илгариги тезкор футбол, стадионлардаги аншлагларни ҳозир завқ билан эслаймиз. Ёрқин Назаров буни қуйидагича изоҳлади.

“Мухлислик юракдан, самимий бўлган. Ишқибозларни ўзи ҳам бизни пайтимиздаги футбол қизиқарлироқ эканлигини очиқ айтишади. Билсангиз “Пахтакор” стадионида футболчилар майдонга маҳсус тунелдан чиқиб келарди. Укам Дилмурод: “Ўша жойдан чиқиб келаётган мухлислар олқишлашларини эшитсам, бутун чарчоқларим чиқиб кетади”,- дерди. Умумий қилиб айтганда олдинги футбол қандай бўлган бўлса, мухлислик ҳам шундай эди. Жамоадан ташқари, футболчини ҳам қўллаб-қувватлашган, дея оламан. Замонавий футбол натижанинг устига қурилаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Натижа ҳам керак тўғри. Олдин натижа билан бирга футбол ҳам бор эди. Индивидуал нозик ҳаракатлар асосий планга чиққан бўлса, ҳозир кўпроқ жамоавий футбол йўлга қўйилмоқда",- дейди мураббий. 

 


Мураббийларимиз ўз устиларида ишлашдан тўхтаб қолишмоқда. Натижада тактикада, ўйинда доим бир хиллик бўлишига кўникиб қоляпмиз. Янгиликка интилиш кам. Ўз вақтида Тачмурод Агамуродов бир чизиқли ва иккита ҳужумчи билан ўйнаш тактикасини олиб кирганди. Кейинчалик буни қолган клублар ҳам қўллай бошлади. Бир хилликдан қочиш мумкинми?

“Менимча мураббийларимиз бир хил футбол кўрсатмоқда. Деярли фарқи йўқ. Масалан “Сўғдиёна” қолганлардан ажралиб турибди. Тактикалар ҳам ўхшаш. Биз кўпроқ ўз устимизда ишлашимиз керак. Агарда мураббийларни хорижга амалиёт ўтказгани чиқаришнинг имкони бўлмаса, уларни шу ерга олиб келиш керак. Жисмоний тайёргарликни яхшилашга ёки футболчиларнинг тезлигини оширишга ўз фикрларини бериши лозим. Ҳар бир лигага алоҳида мутахассис зарур”.

Қаҳрамонимиз ўз вақтида Германияда амалиёт ўтаб қайтган. Германия футбол иттифоқи 2015 йил 7 сентябрдан 25 сентябргача Ҳеннеф шаҳридаги спорт мактабида ўзининг анъанавий Халқаро мураббийлик курсларини ташкиллаштирган бўлиб, унда юртимиздан Ёрқин Назаров иштирок этганди. 

“Германияда ўзим учун яхши нарсаларни ўрганиб келдим. Амалиётда 30та давлатдан шунча мураббий қатнашган. Келган заҳотимиз немис мутахассислари барча сирларни очиб бермасликларини, фақат йўналиш кўрсатишларини айтишди. Ҳар бир мураббий қандай фикрласа, шундай қабул қилади. Машғулотлар жараёни кўп жойда бир хил бўлиши мумкин. Бироқ ўша машқ нима учун берилаётганини, қаерда қўллаш кераклигини мураббийнинг ўзи таҳлил қилиши керак. Олдин қайсидир мураббий жисмонан кучли футболчиларни, яна айримлари техник томондан кучлиларни жамоасига йиғарди. Лекин айни пайтда кўпроқ ақл билан ўйнайдиган футболчиларнинг нархи баланд бўляпти. Масалан Хави, Иньеста ёки ўзимиздан Миржалол Қосимов ақлли ўйинчи саналарди. Тезлиги катта эмасди. Аммо битта пас билан ҳужумчин қулай вазиятга чиқарар, стандартларни моҳирона амалга оширарди. Германияга мураббийларимизни юборсак ҳамма нарсани ўрганиб келади, дегани эмас. Ҳамма гап мураббийнинг фикрида”,- дейди мутахассис. 


Ўзбекистонда мураббийлар бир нечта тоифага бўлинади. Улар истаса менежерлик қилиб клубни ички ишларигача аралашиши ёки футболчига агентлик қилиши мумкин. Бунга яқин йилларда ҳам гувоҳ бўлдик. Ушбу ҳолат қанчалик тўғри? Мураббий ким?


“Баъзи инсонлар ўйлаши мумкин, мураббий менежер бўлиши керак. Боиси футболчиларнинг маошини, клубнинг ички ишларига қарайди. Ёрдамчиси эса машғулот ўтказади. Яна айрим мураббийлар футболчисини бирор клубга сотади ёки ўтказади. Барибир бош мураббий машғулотга, натижага жавоб бериши керак. Агарда у бошқа ишлар билан шуғулланса-ю, натижа яхши бўлмаса жавобни барибир мураббий беради. Бундай тақдирда жамоа бошлиғи бўлиб фаолият юритиши лозим. Келаётган ўйинга тайёргарлик кўриш, тактика ишлаб чиқиб футболчиларини тайёрлаш бош мураббийнинг иши. Шахсий фикрим шундай”

Суҳбатдошимиз катта футболдаги илк мураббийлик фаолиятини “Шўртан”да бошлади. Бунга қадар “Бунёдкор” академиясида болаларга футбол сир-асрорларини ўргатган Ёрқин Назаров учун дебют ниҳоятда қийин кечди. Унинг олдига жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Лекин клубнинг ҳолати бундай даражага тайёр эмасди. Ғузорда ишлаш ҳар қандай мураббий учун ҳақиқий машаққат ҳисобланади. Ўша вақтда тагидан чиришни бошлаган “Шўртан” ҳозирда тамоман яксон бўлиб улгурди. Мураббий ўша вақтларни қуйидагича хотирлайди. 

“Шўртан”га боришимдан олдин олиб борган музокараларимда вазифа Суперлигага чиқиш эканлигини айтишган. Эсласангиз жамоани иккинчи даврада қабул қилиб олганман. Ғузорга борганимдан сўнг Суперлигага чиқишга яқин ҳам бўлмаган экан. Сабаби қарздорлик жуда катта эди. Игорь Криушенко давридан олдинги, кейинги даврдаги қарздорликлар йиғилиб қолганди. Маошлар вақтида берилмаган. Клуб ҳисобига келиб тушган пуллар қарзларга кетган. Таркибга ҳам аралашишмоқчи бўлишарди. Шунга қарамасдан ўз фикримда туриб олардим. Иккинчи даврани яхши бошладик. Кетма-кет бешта баҳсда мағлуб бўлмадик. Суперлигага чиқадиган клубларни юта олдик. Маошлар вақтида берилмагандан сўнг футболчилар ишонмай қўйишди. Натижада бошқариш қийин кечди. Якунда шартномани узайтирмадим. “Шўртан”да базаси, стадионлари, академияси, майдонлари зўр. Бундай клубни қуйи лигада юриши ачинарли. Яхши ҳомийлар топилиб барчасини бошидан бошласа жуда яхши жамоа шакллантириш мумкин. Уларни Про лигада ушлаб туриб, у ердаги мураббийлар ёки футболчиларни алдагандан кўра, пастки лигага тушиб янгидан бошлаб бориш даркор”.

Орадаги кичик танаффусдан сўнг яна катта футболга қайтган Ёрқин Назаров жорий йил бошида “Андижон”да Отабек Ғуломхўжаевнинг мураббийлар штабидан ўрин олди. Биринчи давра ўртасига келиб натижалар ижобий кўриниш олмагач, Отабек Ғуломхўжаев истеъфога чиқарилди. Бош мураббийлик постини қабул қилиб олган Ёрқин Назаров қисқа вақт ичида жамоа ўйинини ижобий томонга ўзгартира олди. “Андижон”нинг сафарда “Пахтакор”, АГМКга қарши ўтказган ўйинлари мухлислар томонидан илиқ қабул қилинди. Меҳмонда “Навбаҳор” таслим қилинди. Аста-секин барчаси изига тушиб бораётган паллада иккинчи давра стартига бир неча кун қолганда Виктор Кумиков олиб келинди.Келинг шу ҳақида мураббийнинг фикрини тинглаймиз.

“Андижон” ва “Сурхон”ни раҳбарларини таққослайман. Термиз клубида барчаси раҳбар Азамат ака орқали амалга ошади. Сотиб олинаётган форма, ҳар битта келаётган футболчи, у қаерда ўйнаган, нега кетган барчасидан хабардор. Бу инсон ҳам тадбиркор. “Андижон”да ҳам раҳбар тадбиркор Журъатбек Қувватов. Лекин ушбу инсоннинг шахсан ўзи футболни ичига аралашаётгани йўқ. Қаердан қандай футболчи келяпти, нима учун бу мураббий кетяпти, бу билан иши йўқ, деган фикрдан йироқман. Фақат вице-президентга ишониб қўйган. “Андижон”да шунча йилдан бери натижа бўлмаётганини сабаби шунда. Яхши ишлаб турган эдик. Йигитларни ўйинларга муносиб тайёрлаётгандик. Мақтаниш эмас, иккинчи даврада “Андижон” зўр жамоа бўларди. Кимдирлар Мартин Боаке, Дониёр Абдуманнопов, Жасур Жалолиддинов кетди, жамоа бўлмайди дейишди. Ёзги йиғин пайтида олдинги чизиқда маҳаллий ёш футболчилар ўйнади. Иккита яхши легионер келиши кутилаётганди. Суперлигада қоладими йўқми, барча жамоаларга бош оғриқ бўла оларди. Уйдами ёки сафардами фарқи йўқ эди. Футболчиларнинг барчасини кўзи ёниб турарди. Ўзим учун ҳам иккинчи даврада ишлаш қизиқарли туюлаётганди. Мен “Андижон”ни катта мухлислар яхши танийдиган “Дўстлик” (Политотдел)га ўхшатаман. Мураббийимиз Владимир Бонадренко “Пахтакор”га тушмаган футболчиларни йиғиб яхши жамоа қилганди. Қаерга борса, рақиблар тўпни олиб қўйиши қийин кечарди. “Андижон” шахсий клуб. Кимни олиб келиш раҳбариятнинг иши. Истаса Жозе Моуринью каби мураббийни олиб келиб пул бермайдими, ишлатса ўзини пулини ишлатяпти. Мен уларнинг ишига аралаша олмадим. Жаҳонгир деган вице-президент иккинчи даврада ўзим бошқаришимни айтиб қолди. Орадан 3-4 кун ўтгач Виктор Кумиков келди. Тушунмай қолдим. Янги келган мутахассис билан бирга ишлайсизлар, дейишди. Ўшанда ҳам айтгандим, Кумиков билан мен кўраётган футбол ҳар хил. Унга ёрдам бера олмасдим. Натижада кетишга қарор қилдим. Йилни охиригача ойликни олиб юраверсам ҳам бўларди, ундай қилмадим. “Андижон” раҳбарларидан имконият ва ишонч билдиришгани учун миннатдорман. Жамоанинг ишқибозларига раҳмат, улар футболни севишдан ташқари, жуда яхши тушунишади. Тўғри мен натижа қила олганим йўқ. Халқ ҳали ҳам қайтиб келиб ишлашимни истамоқда. Биз улар кутган ўйинни кўрсата олдик, деб ўйлайман. Эндиликдаги мақсадимиз “Сурхон”ни Суперлигада олиб қолиш. Ҳар бир ўйинни ютиш вазифамиз. Имконият бўлса қандай мураббийлигимни кўрсатаман. Мени мухлислар футболчи сифатида қандай яхши билган бўлса, мураббий сифатида ҳам шундай билишларини истайман”,- дейди Ёрқин Назаров. 


Лойиҳамизнинг навбатдаги сонида қайси футболчи ёки мураббийни кўришни истайсиз? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг!

Абдулазиз Искандаров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика