Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  12 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  38 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

“Йигитлар Гватемала билан ўйинда кеч уйғонишди” – Тажрибали футзалчимизнинг ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари News

“Йигитлар Гватемала билан ўйинда кеч уйғонишди” – Тажрибали футзалчимизнинг ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари

Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалага қарши баҳс билан Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги юришини бошлади.

Афсуски, вакилларимиз дастлабки учрашувда аламли тарзда мағлубиятга учрашди. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқа олган футзалчиларимиз сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб бир очкони қўлдан бой беришди. Ҳар қандай турнирда илк ўйин доим қийин ва ҳаяжонли бўлади. Бироқ термамиз бунга қадар Аргентина, Венесуэла, Португалия каби рақиблар билан ўйнаб кўникма орттириб олишганди. Хўш, аслида нима етишмади? Биз бу борада терма жамоамизнинг собиқ ўйинчиси Фарҳод Абдумавлоновнинг фикрларини тингладик.

- Юқорида таъкидлаганимиздек терма жамоамизда кучли рақибларга қарши ўйнаш кеча ёки бугун содир бўлаётгани йўқ. Мусобақага жуда яхши ҳозирлик кўрилди. Шундай экан илк ўйиндаги ҳаяжон ва саросимани нимага боғлаш мумкин?

- Тўғри айтасиз. Терма жамоамиз кўплаб номдор рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Мазкур жиҳат тайёргарликда муҳим рол ўйнайди. Лекин Жаҳон чемпионати ўртоқлик ўйинидан анча фарқ қилади. Мусобақани босими бўлади. Ҳар бир хато жуда қимматга тушади. Фикримча, бизнинг йигитлар биринчи ўйинда кеч уйғонишди.Бироқ ҳисобда ортда бораётганимизда ирода кўрсата олишди. Афсуски футболда бўлгани каби футзалда ҳам омад муҳим омил саналади. Шу куни омад биздан юз ўгирди.

- Гватемала нисбатан енгилроқ рақиб сифатида қаралганди. Футзалчилар осон ютамиз, деган фикр билан ўйинга тушгани панд бердимикин? Бундай паллада руҳийт катта саҳнага чиқади...

- Шахсан менга футзалчиларимизнинг ўйин давомидаги ҳаракатлари ёқди. Кўп ҳужум қилишди. Бироқ айтганимдек эртароқ уйғониш керакмиди. Бундай ўйинларда илк дақиқалардан бошлаб агрессив ҳаракат қилмаса бўлмайди. Айниқса стандарт вазиятлар футзалда кўп нарсани ҳал қилиб беради. Охирги голни ҳам айнан стандарт вазиятдан сўнг ўтказиб юбордик.

- Ҳисоб 4:4 бўлаётганда бешинчи ўйинчини тушириш қанчалик тўғри қарор эди? Кўпроқ ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилиш тўғри қарор бўлармиди?

- Бизга ғалаба керак эди. Ўйновчи дарвозабон туширилгани менимча тўғри бўлди. Бундай услубда Осиё ўйинлари ва бошқа мусобақаларда ҳисобни тенглаштириб олганмиз. 5та ўйинчи билан турли комбинациялар қилиш имконияти катта бўлади. Мураббийлар нотўғри қарор чиқаришмади.

- Ҳимояланишдаги камчиликларни сездингизми? Ўтказиб юборилган 5та голдан 3таси стандарт вазиятлардаги эътиборсизликлар сабаб юзага келди...

- Футзалда бунинг учун кўп тайёргарлик кўрилади. Мураббийлар машғулотларда ишлашганига ишончим комил. Россия ва Миср билан кечадиган баҳсларда бундай хатоларга йўл қўйишмайди, деган умиддаман. Футзалчиларимизга муҳим паллада омад кулиб боқишини тилаб қоламан.


Футзал. ЖЧ. Аҳад Юсупов: "Кечаги натижа ҳеч қанақасига камбэк эмас"

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика