Latest news

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  3 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  18 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  21

“Яшнобод” футбол мактаби қабул эълон қилади News

“Яшнобод” футбол мактаби қабул эълон қилади

Tags :  Яшнобод
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида “Яшнобод” профессионал футбол клубига асос солинганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

Ўтган йили яшнободликлар Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигаси ва “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаларида муносиб қатнашди.

Айни чоғда “Яшнобод” жамоаси аъзолари “В” ПРО лиганинг Шарқий минтақаси баҳсларида иштирок этмоқда. Шунингдек, жамоа ўринбосарларидан ташкил топган “Яшнобод-2” вакиллари Тошкент шаҳар чемпионати 2-лигасида ўз омадини синаб кўряпти.

Эътиборлиси, “Яшнобод” профессионал футбол клуби қошида болалар футбол мактаби ташкил этилган бўлиб, унда бешта ёш (2012 йилда туғилганлар ва ундан катта ёш) гуруҳида ёш футболчилар ўз маҳоратларини оширишмоқда.

Туман ҳокимлиги ва хомийлар томонидан жамоани қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни кашф этиш учун зарур чоралар кўрилаётганлиги эътиборлидир. Ҳозирда футбол клуби учун туманда иккита (сунъий қопламали ва табиий чимли) замонавий стадион барпо этиш ишлари бошланган.

Ўз олдига бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган “Яшнобод” профессионал футбол клуби қошидаги мактабларга “чарм тўп” сирларини ўрганиш ва ўз истеъдодларини намойиш қилиш учун 2012 йилда туғилган ва ундан катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар қабулини эълон қилади.

Мурожаат учун телефон — +998998984341.

Болакайлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва соғлиги ҳақида шифокор рухсатномаси билан рўйхатга ёзиладилар.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз орасидан келажакда Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов каби футбол истеъдодлари издошлари чиқишини истасангиз шошилинг! Ёш гуруҳлари бўйича қабул ўринлари чекланган.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика