Яқин ўтмишнинг юлдузлари ҳозир нима билан бандлар?
22 jul 2014 14:13
News
Яқин ўтмишнинг юлдузлари ҳозир нима билан бандлар?
Фабьер Бартез фаолиятини якунлаганидан сўнг, ўзини автопойгачиликда синаб кўрди. У ҳаттоки ўтган йили Франция чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Айни пайтда эса ПСЖ дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқда
Эммануэль Пети футбол таҳлилчиси сифатида иш олиб бормоқда. У 2011 йилда ўзининг машҳур соқолини олдириб ташлади ва 34 минг фунтга сотиб, уни ҳайрия йўлида ишлатди
Брайн Лаудрупда 2010 йил касаллик аниқланган. Уч ойдан сўнг эса ушбу касалликдан ҳалос бўлиб, даволанишга муваффақ бўлди. Ҳозир Данияда ўзининг ҳусусий футбол академиясини бошқармоқда
"Валенсия"нинг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес ҳам автопойгада ўз омадин синаб кўрди. Шу билан биргаликда ТВдаги турли ҳил шоуларда иштирок этиб келади
Микаэль Райцигер фаолиятини якунлаганидан сўнг Барселонадаги ОАВларда таҳлилчи сифатида иш олиб боради
Стив Макманаманни асосан қуръа ташлаш маросимларида кўриб турамиз. Ундан ташқари ТВда футбол ўйинларини ҳам шарҳлаб туради. Ўтган йилдан бошлаб эса "Ливерпуль" ёшлар жамоасини бошқариб келмоқда
Япониялик машҳур футболчи Хидитоши Наката футболдан сўнг мода оламида иш бошлади. У подиумда чиқиш қилади ва модага оид журналда муҳаррир сифатида фаолият юритади
Девид Бекхэм МЛСда ўзининг клубини очиш ҳаракатида юрибди
Бўйи унча ҳам баланд бўлмаган дарвозабон (168 см) Хорхе Кампос аввалига Мексика терма жамоасида ишлади. Ҳозирда эса ўзининг бир қанча кафелари орқали "соққани босиииб" юрибди
Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Comments