Latest news

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

Яқин ўтмиш юлдузлари - Олег Шацких News

Яқин ўтмиш юлдузлари - Олег Шацких

Ўз даврида мамлакатимизнинг энг зўр ҳужумчиси бўлган Олег Шацких 1974 йилнинг 15 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган.

Шацких футболчилик фаолиятини 1992 йили Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида бошлаган. Кейинчалик Шацких Тошкент вилоятининг "Политотдел" (кейинчалик "Дўстлик", 1992-1995, 1998, 2003 йиллар), "Самарқанд-Динамо" (1999-2001 йиллар) клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

1995-1997 йиллар давомида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган (бу унинг футболчилик фаолиятининг энг гуллаган даврига тўғри келади). Мамлакатимизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Олег "Навбаҳор" сафида 64 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 57 бор нишонга олган.

Шацких Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида 123 та ўйинда майдонга тушган ва 109 та голга муаллифлик қилган.

Олег 1996 ва 1997 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол муаллифига айланган. Ўша пайтларда Шацкихга нисбатан "сеҳрли таёқча" ибораси ишлатиларди. Лекин, жароҳат маҳоратли ҳужумчини фаолиятини барвақт якунлашига сабабчи бўлди.

Эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони: 1996 йил;
Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 1995, 1997 йиллар;
Ўзбекистон чемпонати тўпурари: 1995, 1996 йиллар;
Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1995 йил;
Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 1995 йил.

Наманган футбол Ассоциацияси матбуот хизмати

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика