Япониялик футболчи тепган тўп дарвоза ёнига бориб тўхтаб қолди. Буни кўриш керак
11 mar 2019 12:54
News
Япониялик футболчи тепган тўп дарвоза ёнига бориб тўхтаб қолди. Буни кўриш керак
«Ганновер» - «Байер» ўртасидаги ўйиннинг биринчи таймида мезбонлар ярим ҳимоячиси Генки Харагучи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб уни алдаб бўш дарвозага зарба берди, кўпчилик гол деб бақиришни ҳам бошлади, аммо... Майдонда йиғилган қор туфайли тўп секинлашди ва дарвоза чизиғи ёнгинасида тўхтаб қолди. Япониялик футболчи ва мезбонлар мухлисларига қанчалик алам қилганини тасаввур қилиб кўринг.
«Ганновер» ҳозир Бундеслигада қолиш учун курашмоқда, шу боис жамоага ҳар бир очко жуда зарур. Ўйиндан сўнг жамоа устози Томас Долль бу вазият ҳақида гапирди:
«Генки дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозага зарба берганида тўп тўхтаб қолди. Мусобақа жадвали энг сўнгги поғонасида мана шундай омадимиз келаяпти».
«Ганновер» ўша вазиятда 0:2 ҳисобида ортда қолаётганди, якунда эса 2:3 ҳисоби қайд этилди.
TAS-IX
Comments