Япониялик футболчи "Ньюкасл"га ўтишга яқин
26 jul 2018 12:22
News
Япониялик футболчи "Ньюкасл"га ўтишга яқин
Япония терма жамоаси аъзоси Йошинори Муто Англиянинг "Ньюкасл" клубига ўтишга яқин турибди.
Маълумки, ҳозирда ушбу футболчи Германиянинг "Майнц" клуби аъзоси ҳисобланади. "Майнц" спорт директори Кристиан Хейделнинг айтишича, клуб Мутонинг кетишига қарши эмас.
"Биз инглиз пуллари Бундеслигага кириб келишини хоҳлаймиз. Бунинг ёмон тарафини кўрмаяпман. Пул топиш йўли осон, Англия клубидан таклиф тушса футболчини сотасиз. Пулни оласиз, раҳмат дейсиз ва эътиборни бошқа футболчи тарбиялашга қаратасиз", - дейди Кристиан Хейдел.
"Майнц" 2015 йилнинг ёзида бошқа бир япон футболчиси Шинжи Оказакини 10 миллион фунт эвазига "Лестер"га сотганди. Оказаки АПЛга боргач "Лестер"нинг чемпион бўлишида ёрдам берди. Эндиликда бу клуб Мутони ҳам мўмайгина пулга пулламоқчи.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments