Latest news

12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  1 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  11 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  9 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  8 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  19 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  16

Япония U-23 ҳақида нималар биламиз? News

Япония U-23 ҳақида нималар биламиз?

19 январь куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда Япония билан ўйнайди.

Биз рақибимиз ҳақида маълумотлар тақдим этишга қарор қилдик.

1. Япония бу йилги мусобақада U-23 эмас U-21 терма жамоаси билан қатнашмоқда.

2. Фақатгина Япония сафида бу мусобақада 1995 ва 1996 йилда туғилган футболчилар йўқ.

3. Япония гуруҳдаги 3та ўйинда жами 36та зарба берди, шундан 15таси аниқ чиқди.

4. Япониянинг тўпурари Ко Итакура ҳисобланади. У иккита гол урган.

5. Япония U-23 бош мураббийи Хажиме Мориясу 1992 йил терма жамоаси сафида футболчи сифатида Осиё Кубогида ғолиб бўлган.

6. Мориясу 2013 йилда "Санфречче Хиросима" бош мураббийи сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйганди.

7. Япония ушбу мусобақадаги учта ўйинни ҳам Жиангйин шаҳрида ўтказди. Ўзбекистон билан чорак финал ҳам айнан мана шу шаҳарда бўлиб ўтади.

8. Япония футболчилари бу мусобақада фақат икки марта огоҳлантириш олишди.

9. Япония олдинги иккита U-23 Осиё чемпионатида иштирок этган. 2014 йилги мусобақада "самурайлар" якунда чемпион бўлган Ироққа чорак финалда ютқазишганди. 2016 йилги мусобақада эса Япония барча ўйинларда ғолиб бўлиб чемпион бўлганди.

10. Япония декабрь ойида Таиландда ўтган M-150 мусобақасида финалда Ўзбекистонга пенальтилар сериясида ютқазганди.


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика