Latest news

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  38 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

Янгийўл туманида мураббийлар учун янги услубдаги семинар ташкил қилинди News

Янгийўл туманида мураббийлар учун янги услубдаги семинар ташкил қилинди

Куни кеча вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси билан ҳудудда фаолият кўрсатаётган мураббийлар учун янги услубдаги семинарлар ўтказилди.

Айтиш керак, ассоциация вилоят футболига инновацион ғоялар, замонавий иш услубини олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Мазкур семинар ҳам шу мақсадда ташкил қилинди.

Жумладан, семинарларда руҳшунос олим Орзу Абдураззоқов “Мураббийларнинг ёш футболчилар билан ишлашда руҳий жиҳатлар роли” мавзусида маъруза ўқиди. Руҳшунос ўз маърузасида асосий урғуни ёш ўйинчилар билан ишлашга, муомалага қаратди. Айнан шу жиҳатлар бўйича бир қатор саволларга жавоб қайтарди. Семинарлар нафақат назарий, балки амалий кўринишда ҳам ўтказилди.
 
Соғлом овқатланиш спортда, хусусан, футболда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ёш болаларнинг соғлом, жисмонан бақувват бўлиб ўсишида тўғри овқатланишнинг роли жуда катта. Албатта бунда мураббийларнинг ҳам хизмати беқиёс. Семинарларнинг иккинчи қисми шу йўналишга аталди. Ассоциациянинг маркетинг бўлими тўғри овқатланиш бўйича Европа тажрибасини ўрганиб чиқиб, Россиянинг “Арго” фирмаси вакили Алишер Хўжамқуловни “Футболчиларнинг ўсишида биомаҳсулотлар роли” тўғрисида семинар ўтказишга таклиф қилди. Семинар давомида мутахассис мураббийларга етарлича маълумот бериб, уларнинг билимлари янада ошишига хизмат қилди.

Семинарлар аввалига Янгийўл туманида жойлашган вилоят футбол академиясида фаолият кўрсатаётган мураббийлар учун ўтказилган бўлса, кейин ҳудудлардаги мутахассисларга ташкил қилинди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика