Latest news

02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  5 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  0 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  0 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  11 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  28 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  17 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5

Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда" News

Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"

"Пахтакор" ўтган мавсумдаги қониқарсиз натижалардан сўнг катта ўзгаришлар қилмоқда.

Қишки трансферлар ойнасида барча жамоалар янги футболчилар шартнома тузиш ва селекция ишларини олиб бориш билан банд. Қайсидир клуб маҳаллий футболчиларга кўпроқ эътибор бераётган бўлса, айримлар хорижлик футболчиларга қизиқиш билдиришмоқда. Трансферлар ойнасида энг "актив" бўлиб турган жамоалардан бири - шубҳасиз "Пахтакор". Кўпчилик клубларимиз чемпионлик ёки ўз олдига қўйган мақсади учун бутун янги таркиб йиғмоқда ва кетма-кет трансферларни эълон қилиб ташлаяпти. Клуб мухлисларини бу нарса хурсанд қилиши мумкин, аммо танганинг иккинчи томони ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўраётгани йўқ. Келинг, янги мавсум олдидан таркибини тубдан ўзгартираётган жамоалардан бири  - "Пахтакор"нинг трансфер кампаниясига тўхталиб ўтамиз.


Бутун вазият аниқ бўлиши учун, бироз ортга қайтамиз. 2023 йилги мавсум якунларига кўра "шерлар" яна бир маротаба Ўзбекистон чемпионига айланишди. Ушбу чемпионлик "Пахтакор" учун кетма-кет бешинчи бўлди. Иккинчи бор Суперлига ғолиблигини қўлга киритган Максим Шацких олтин медаллар масаласи ҳал этилган "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин жорий мавсумда жамоангиз учун энг рақиб ким бўлди деган саволга мана шундай тарзда жавоб берганди:

"Аниқ қайсидир жамоани айта олмайман. "Пахтакор" чемпионатда ҳеч кимдан кучсиз эмас. Биз энг кучли жамоамиз, бизни ҳеч бир рақиб мағлуб эта олмайди. Биз фақат ўзимизга ўзимиз мағлуб бўлишимиз мумкин. Ўзингиз биласиз, "Пахтакор"га қарши ҳар бир жамоа қўшимча мотивация билан ўйнайишини биласиз-ку"

"Бунёдкор"га қарши кечган мавсумнинг ўша мавсумнинг сўнгги баҳсидан сўнг эса журналистлар жамоа жорий мавсум 25та гол ўтказиб юборгани ва бу натижа ўтган йилги кўрсаткичларга қараганда анча ёмонлашгани ҳақида сўрашганди. Кейинги мавсумга тузилаётган режалар бўйича Максим Александрович шундай жавоб берганди:

"Ҳимояда жуда ёмон ўйнаяпмиз. Фақатгина ҳимоячилар эмас. Ҳамма ҳимояланади, ҳамма ҳужум қилади. Шунчаки жуда ёмон ҳимояландик. Шу сабабли шунча гол ўтказиб юбордик. Ўтган сафарги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, бу бизни хавотирга солаётган асосий жиҳат"

"Барчасини билиб оласиз. Буни ҳозир айта олмайман."


2023 йилда ҳам энг зўри бўлган "Пахтакор", 2024 йилги мавсум олдидан ўз таркибини ўзгартириши ва кўпроқ ёшларга эътибор беришини эълон қилди. Академия ва ёшлар жамоасида чемпионликни қўлга киритган футболчилар асосий таркибга жалб қилинди ва тажрибали футболчиларнинг ўрни ёшлар билан тўлдирилди. Таркибини жиддий тарзда ёшартириб юборилган таркиб ўтган мавсумда қандай натижа қайд этганидан хабарингиз бор.

Бундай эксперимент ўзини оқладими йўқми? Бу саволга аниқ жавоб бериш қийин. "Пахтакор" Суперлигани 6-ўринни эгаллади ва ўз тарихидаги энг ёмон учинчи натижани янгилади.Клуб президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса натижа бунчалик ёмон эмаслигини таъкидлади.

"Аслида йил бошида мақсадимиз чемпионлик эмасди. Ёшларга имконият беришни мақсад қилгандик. Суперлигада 6-ўринни эгалладик, бу натижани қониқарсиз деб бўлмайди"


Суперлигадаги 6-ўринни қайд этган "Пахтакор" мавсумда 11 маротаба ғалаба қозонди, 10 маротаба мағлубиятга учради ва беш ўйинда дуранг қайд этди. Ўзбекистон тарихидаги энг кўп маротаба  чемпионликни қўлга киритган жаммавсумдаган мавсум лигадаги барча баҳсларнинг 39%да мағлуб бўлди. Менинг фикримча, ушбу кўрсаткич юртимизнинг энг муваффақиятли клуби учун жуда салбий кўрсаткич.

Мавсум ўртасида Максим Шацких қандайдир сабаб туфайли(кейинчалик, соғлиғидаги муаммо туфайли дея эълон қилинди) вақтинчалик жамоани тарк этди. Амалдаги чемпион ёмон натижалар, бош мураббий билан бўлган муаммо ва таркибдаги муаммолар гирдобида қолиб кетди. Шундай қилиб, "Пахтакор" 2024 йилни якунлади.



Янги "Пахтакор"

2024 йилдаги қониқарсиз натижалардан сўнг клубда катта ўзгаришлар рўй берди. Португалиялик мутахассис Педру Морейра янги бош мураббий этиб тайинланди. Клуб эса декабрь ойининг аввалида клуб келажаги ҳақида расмий анжуман ташкил этди. Анжуманда янги бош мураббий расман таништирилди ва Максим Шацких клуб директорлар кенгашига ўтказилгани эълон қилинди. Айнан ўша санадан бошлаб, "шерлар" янги лойиҳага старт берди деб ҳисобласак бўлади.

Айни дамда жамоа Туркияда йиғин ўтказмоқда. Янги мавсум олдидан жамоа ўз таркибини кучайтирмоқда ва бир нечта янги футболчилар билан шартнома имзолади. Клуб ҳозирги кунга қадар 6та футболчи билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди, улар: Башар Ресан, Игорь Сергеев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жонатан Луис ва Жонатан Луккалар. Маҳмуд Маҳамаджонов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан буён "шерлар" сафида тўп тепаётган бўлса, сўнгги мавсумларни Таиланд чемпионатида ўтказган Игорь Сергеев ҳам жамоага қайтди. Игорь Сергеев клуб сафидаги энг яхши тўпурарлардан бири ҳисобланади ва ҳужумчига адаптация учун ҳеч қанча керак бўлмаслиги деярли аниқ.

Легионерлар эса умуман бошқа масала. Бразиялик янги футболчилар билан яқинроқ танишиб олайлик.


1. Жонатан Лукка (Бразилия)

Жонатан Лукка клуб расман эълон қилган дастлабки бразилиялик футболчи бўлди. 30 ёшлик футболчининг сўнгги клуби Португалия чемпионати иштирокчиси "АВС Футебол" эди. Ушбу клуб жорий мавсумга Португалия чемпионатига йўлланмани қўлга киритди, клуб бунга қадар Португалия 2-лигасида эди(Португалия юқори лигасидан кейинги иккинчи дивизион, Ўзбекистон Про лигасидек). Ярим ҳимоячи жорий мавсумда 10та учрашувда иштирок этди(жами 16та ўйин ўтказилган). Футболчи сўнгги маротаба 8 декабрь куни "Каза Пия" жамоасига қарши кечган лига учрашувидан 90+3 дақиқада майдонга тушганди. Португалия чемпионатининг 4-тури доирасида ўтказилган "Санта-Клара"га қарши ўтказилган майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилган ва айнан шу учрашув жорий мавсумдаги футболчининг ягона тўлиқ ўтказган учрашуви ҳисобланади. Жонатан бунга қадар "Рома"(Италия), "Атлетико Паранаэнсе Б"(Бразилия), "Гоа"(Ҳиндистон), "Келантан"(Малайзия), "Пюйн Сити"(Ҳиндистон), "Фаренсе"(Португалия), "Белененсеш"(Португалия), "Стабек"(Норвегия) клубларида тўп тепган. Футболчи бугунга қадар "Пахтакор" сафида иккита назорат ўйинида иштирок этди.

Жонатан Лукканинг даражаси ва у Суперлигада қандай ўйнаб кета олиши кўпчиликни қизиқтираётган савол. Португалия чемпионатидаги аутсайдер жамоа сафида "ротация" ўйинчиси бўлган футболчи "Пахтакор"да ўзини кўрсата оладими?



2. Жонатан Луис (Бразилия)

33 ёшлик дарвозабон футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Португалия клубларида ўтказган. Дарвозабон ўз вақтида "Витория Гимараенш", "Морейренсе" ва "Риу Аве" клублари дарвозасини қўриқлаган. У Португалиянинг юқори лигасида 125 та ўйинда иштирок этган. Сўнгги жамоаси "Риу Аве". Аввалги мавсумда клубининг асосий посбони бўлган. 2023/24 йилги мавсумда жами 29 маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Жорий мавсумда асосий таркибдаги сўнгги ўйинини 23 ноябрда мамлакат Кубоги 1/16 финал босқичи доирасида "Алверка" жамоасига қарши ўтказган. Лигадаги сўнгги ўйини эса 5 октябрь санасида ўтказилган "Фамаликао" жамоасига қарши баҳс эди. Дарвозабон жорий мавсумда 9та баҳсда қатнашган(жами 20та учрашув ўтказилган). Бразилиялик дарвозабон жорий мавсумда "Риу Аве"нинг асосий дарвозабони сифатида бошлаган, аммо октябрь ойи бошидаги "Фамаликао"га қарши ўйиндан сўнг захирага ўтириб қолди. Унинг ўрнини 23 ёшлик полшалик посбон Сезари Мицта эгаллади.

Жонатан Луис яқин вақтгача Португалия чемпионатининг ўртамиёна клубининг асосий дарвозабони бўлган. Ушбу трансферни ишонч билан яхши келишув деб ҳисобласак бўлади. Бразилиялик посбон шубҳасиз жамоани кучайтиради. Менинг фикримча, Луис Суперлиганинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланади(агар энг яхшиси бўлиб олмаса) ва жамоани "Ал Райян"га қарши кечган ўйиндагидек йўқ жойдан гол ўтказиб юборишни тўхтатади.


3. Фламарион (Бразилия)

Фламарион ўзбек футболи мухлисларига ва кўпгина Суперлига клубларининг мураббийларига яхши таниш. Ушбу футболчи бир неча мавсумдан буён Грузия чемпионатида фаолият юритиб келган. Бир нечта Суперлига клублари ортда қолган мавсумларда ушбу футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришган, ҳаттоки музокаралар олиб борилган. Бундан икки мавсум муқаддам футболчи "Навбаҳор"га ўтиши мумкин эди. "Палмейрас" тарбияланувчиси ҳисобланадиган ушбу футболчи асосан чап қанот вингери ва марказий ҳужумчи позицияларида ҳаракатланади. Футболчи фаолияти давомида Чернорогиянинг "Ловчен", Россиянинг "Ротор", Грузиянинг "Динамо" Батуми клубларида ўйнаган. 2024 йилдан бошлаб Франциянинг "Валансьен" жамоасида ўйнамоқда. "Валансьен" жорий мавсумда Франциянинг "насьонал" лигасида иштирок этмоқда(Лига 1 ва Лига 2лардан кейинги учинчи дивизион ҳисобланади). "Валансьен" ўтган мавсумда Лига 2да иштирок этаётганди, аммо жамоа лига якунларига кўра сўнгги 20-ўринни эгаллаб, қўйи лигага равон бўлди. Фламарион Грузия чемпионатида 139 та ўйинда майдонга тушган ва 59 та гол урган. 23 маротаба ассист қайд этган. Бир мавсум қуйи лигасида 32та баҳсда 24та гол урган. Россия Премьер Лигасида эса 20та ўйинда, 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Ушбу футболчи икки мавсум аввалги спорт формасини сақлаб қолган бўлса, "Пахтакор"ни кучайтира олиши деярли аниқ. Футболчи бунга қадар ҳам ўзбек клубларининг қизиқиш доирасида бўлган. Фикримча, Фламарион "Пахтакор"да асосий креативчи вазифасини бажаради ва ҳужум чизиғидаги асосий футболчилардан бирига айланади(агар бир неча мавсум аввалги спорт ҳолатида бўлса).


4. Башар Ресан (Ироқ)

Ироқ терма жамоаси аъзоси "Пахтакор"га ўтиши декабрь ойининг дастлабки саналаридаёқ аниқ бўлиб улгурганди. Ресан бунга қадар ҳозирги кунга қадар Ироқ миллий терма жамоаси сафида 60та учрашувда майдонга тушган ва 4 голга муаллифлик қилган. 28 ёшлик ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолияти давомида "Эйр Форс", "Қатар СК", "Ал Марҳия" ва "Персеполис" клубларида фаолият юритган. Ироқ ва Эрон чемпиони бўлган Ресан ОФК Кубогида ғолиб бўлиб, Осиё Чемпионлар Лигасида икки бор финалга чиққан. Футболчи жорий мавсумда Ироқ юлдузлар Лигасида 6та ва ОЧЛ 2 мусобақасида 4та учрашувда майдонга тушди. Футболчи Ироқ терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидаги кузда ўтказган йиғинларига чақирув олмади. Бир йил аввал ўтказилган Осиё Кубогида ҳам бор-йўғи икки учрашувда майдонга тушган, Индонезияга қарши кечган 2-тур учрашувининг 60 дақиқасида захирадан ўйин қўшилган бўлса, гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида эса биринчи таймдан сўнг захирага олинган. Ресаннинг терма жамоадаги асосий рақобатчиларидан бири Италиянинг "Комо" клуби аъзоси Али Жассим. Катта иқтидорга эга ёш футболчи, Башар Ресан асосий таркибдаги ўрнини йўқотганининг асосий сабаби.

Кўпчилик футбол мухлислари, Башар Ресанни Ироқ терма жамоаси асосий футболчиси дея қабул қилишаётганди, аммо Ресан асосий таркиб ўйинчиси эмас. Башар Ресан "Пахтакор" кучайтира оладими деган савол ҳам кўпчиликда йўқ эмас. Ироқлик футболчи ўз даражасини намойиш эта бошлагандек, сабаби Туркиядаги йиғинлар вақтида ўтказилаётган назорат учрашувларида ўзини яхши намойиш этмоқда. "Турон"га (Озарбайжон) қарши кечган ўйинда гол урди ва "Униря Слобоция"га қарши ўйинда рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишига сабабчи бўлди(дея хабар бермоқда "Пахтакор" клуби ўз ижтимоий тармоқларида), бироқ назорат учрашувининг ва Суперлига баҳсларининг даражаси турли хил. Ушбу футболчи нималарга қодир эканлиги ва трансфер қанчалик тўғри бўлиб чиқишини Суперлига стартидан сўнг билиб оламиз.


5. Игорь Сергеев

Сўнгги мавсумларни легионер сифатида ўтказган терма жамоамиз аъзоси Осиё Кубогида Австралияга қарши кечган ўйинда жиддий жароҳат олганди. Бу вақт мобайнида футболчи жарроҳлик столига ётди ва узоқ вақт давомида тикланди. Сергеев ёзда "Патум Юнайтед" билан шартномасини узайтирган эди, лекин декабрь ойида ҳужумчи "Пахтакор"га қайтгани маълум бўлди. Фаолиятининг асосий қисмини "шерлар" сафида ўтказган Игорь даражасини барча билади. Сергеевни таърифлаш учун ортиқча гап-сўзнинг кераги йўқ, статистиканинг ўзи футболчи учун гапиради, "Пахтакор" сафидаги 180та ўйин ва 102та гол.

Игорь Сергеев жароҳатидан фориғ бўлган ва имкон тезроқ оптимал спорт формасига қайтиб олиши керак. Сергеев янги мавсумда чемпионатимизнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлишга номзод.

P.S Маҳмуд Маҳамаджонов ўтган мавсумда ҳам "Пахтакор" сафида ҳаракат қилгани туфайли у ҳақда тўхталиб ўтирмаймиз. "Пахтакор" Маҳамаджонов учун "Бунёдкор"га 150 минг евро пул тўлади.


Морейра йиғаётган "банда"

"Пахтакор" трансферлар ойнасида анча фаол бўлди ва кўпгина футболчиларни ўз сафига қўшиб олди, трансферлар кўп қисми янги бош мураббийи Морейрага таниш бўлган ўйинчилар бўлди. Шу билан Педру Морейра "Пахтакор"да кичик португал забон "банда"ни яратди. Ушбу футболчилар жамоани ҳақиқатдан ҳам кучайтира оладими ёки португалиялик мутахассис фақатгина ўзи билган ва таниган футболчиларига ишонадиган, уларни ҳар доим ўзи билан "етаклаб" юрадиган яна бир мураббийми?


Клуб президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизнесига алоқадор бўлган ва ижтимоий тармоқларда "Пахтакор" ҳақида хабарлар ёзаётган Ҳумоюн Ниғматов X(собиқ твиттер) тармоғида ёзишича, клуб жами 7та трансферни амалга оширишни режалаштирган. Ҳумоюн Ниғматов жамоага алоқадорлиги ёки клуб тизимида қандай лавозимга эга эканлиги ҳозиргача расман эълон қилинмаган

"Дастлабки келишув амалга ошди, яна олтитаси олдинда"


"Пахтакор" янги мавсумда халқаро майдондаги мусобақаларда иштирок этмайди(ОЧЛ ва ОЧЛ 2нинг янги мавсумлари), "шерлар" фақатгина Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларига бор эътиборларини қаратади. Чемпионлик учун рақобатчи бўлган "Насаф" Элит Осиё Чемпионлар лигасида, ОКМК эса CAFA ташкил қилаётган клублар ўртасидаги мусобақада қатнашади. Чемпионлик учун курашадиган фақатгина бир жамоа "Нефтчи" фақатгина Суперлига ва Кубокда иштирок этади. "Пахтакор" фақатгина маҳаллий мусобақаларда иштирок этиши жамоага қўл келиши мумкин.


"Пахтакор" бир мавсум ёшларга имконият бериб кўрди ва ушбу эксперимент ўзини оқлади дейиш қийин масала. Энди раҳбарият янги лойиҳани бошламоқда. Катта ниятлар ва ваъдалар билан бошланаётган янги босқич якунда қандай натижаларга олиб келиши барча учун қизиқ. Жамоани февраль ойида Элит Осиё Чемпионлар лигасидаги жиддий рақиблар кутиб турибди. Янги мавсумда "янги" "Пахтакор"ни кузатиб бориш қизиқарли бўлиши аниқ.

Rating: +4   

Comments

   
18 jan 00:01:06
Muzaffar
Варатар, Ироклик ва Сергеев яхши колгани мусор уйинчилар экан
   
17 jan 23:54:09
ㅤㅤㅤ
Reply to comment by jamshid rakhmonov
Португал забон банда - бу нима экан, тушунмадим?
Португал забон банда бу португал тилида гаплашадиган Бразилиялик ва Португалиялик ўйинчи ва мураббийлар демоқчи
   
17 jan 23:41:09
jamshid rakhmonov
Португал забон банда - бу нима экан, тушунмадим?
   
17 jan 23:37:06
nerazzuri
Омад Пахтакор га , Бир вактлар Шахтёр хам ЕЧЛ Брозилияликлар Билан роса ёндириб ташлар Эди ....
   
17 jan 23:26:47
Ochilov Farobiddin
Ёшларга имконият бериш керак деманглар факат, иштиёк булса канакадир 15 та уйинда бутун дунёга канака футболчилини Хусанов ортиги билан исботлаб куйди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика