Latest news

17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  0 17:32Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  3 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  4 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  1 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  3 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  22 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  31 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  4 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат News

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат

Ўтган мавсум якунларига кўра “Сўғдиёна” аёллар жамоаси мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айланди.

2022 йилда ушбу жамоа халқаро майдонда тўп тепади ҳамда ички чемпионатда ғолибликни сақлаб қолишга интилади. Биз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов билан суҳбатлашдик. 

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ БОРАСИДА

- 2022 йилги мавсумга тайёргарликни 5 январь кунидан Жиззахда бошладик. Дастлабки ўқув-йиғин машғулотларимиз 16 январь кунига қадар давом этади. Кейинги тайёргарлик режаларимизни ҳам ишлаб чиққанмиз. Унга кўра, 19 -30 январь ҳамда 3 - 14 февраль кунлари Жиззахда йиғин олиб борамиз. Сўнгра ўқув-йиғинимизни 16-26 февралда Тошкентда давом эттирамиз. Мана шу йиғинда 3 та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз.  

Шунингдек, 1-9 март кунлари Туркия давлатида клублар ўртасида халқаро турнирда иштирок этиш учун таклиф олганмиз. Бироқ мана бу мусобақада иштирок этиш ёки этмаслигимиз ОФКнинг бу йилги ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасини ўтказиш режасига боғлиқ бўлиб турибди. Яқин орада бу масалага ойдинлик киритамиз.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА

- Жамоадан кетганлар бўйича маьлумот берадиган бўлсам, Махлиё Сарикова, Юлдуз Шодиева, Махлиё Назарқулова ва Насиба Хожиева билан хайрлашдик. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш бўйича селекция ишларини олиб бормоқдамиз ва тез орада кимлар билан келишувга эришганимиз бўйича расмий маълумотларни тақдим қиламиз.

ЛЕГИОНЕРЛАР ХУСУСИДА

- Бу борада айни вақтда музокаралар олиб боряпмиз, чунки ўтган мавсумдаги муваффақиятдан сўнг легионерларимизнинг талаблари ошган. Шунга монанд таклифлари ҳам бўлса керак. Балки янги легионер қизларни таклиф қилишимиз ҳам мумкин. 

ЯНГИ МАВСУМДАГИ ВАЗИФАЛАР ҲАҚИДА

- Мақсадимиз ҳамиша юқори бўлиб келган, чунки жамоа босқичма-босқич ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Бу йил ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни эгалламоқчимиз. Бунга жамоани ички имконияти ва салоҳияти етади. Шу даражага чиқа олдикми, демак, ортга йўл йўқ. Шу ўринда бизга барча шароитларни яратиб берган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев, жамоамиз раҳбарияти ва асосий ҳомиймиз бўлган “Silverleafe” компанияси бош директори жаноб Ден Петтерсонга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

Мақсадимиз – халқаро ва ички майдонда муваффақиятга эришиш. Бу йўлда аллақачон тайёргарликни бошлаб юбордик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика