Latest news

23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  0 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  19 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  16 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  138 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  472 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат News

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат

Наманганлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов яна легионерга айланди.

Футболчимиз Баҳрайн 1-лигаси иштирокчиси “Иттиҳод Ал Риф” билан шартнома имзолади. Шундан кейин у сайтимиз учун дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

- Мирзоҳид, янги жамоага ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Ҳаммаси оддий кечди. Дейлик, “Иттиҳод Ал Риф” жамоасини бош мураббийи Facebook ижтимоий тармоғимда дўстларим орасида бор экан. Менга алоқага чиқди. Натижада мен таклифни мени агентим орқали ҳал қилиш кераклигини айтдим. Шундан келишув агентим ва бош мураббий билан ҳал қилинди.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Биласизми, жамоа бошида менга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ мен ва агентим келишган ҳолда бунга розилик бермадик. Чунки бу мен учун янги мамлакат, у ердаги футболни билмай туриб, рози бўлишим тўғри эмасди. Натижада, 1+1 шаклдаги келишувга имзо чекдим.

- Байҳраннинг қуйи лигасидан таклиф бўлганида, сизда иккиланиш бўлгани йўқми?
- Тўғриси, менда иккиланиш бўлгани йўқ. Чунки мураббий менга жамоадаги барча шарт-шароитлани видеога ҳамда суратларга олиб юборди. Шу орқали клубдан яқиндан танишдим.

- Клубнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?
- Мени жамоадан кўра, кўпроқ мамлакат футболи қизиқтирди. Чунки араб мамлакатларида футболга бўлган эътибор бошқача. Шу сабабли таклиф устида бошқотириб ўтирмадим.

- Жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Асосий мақсад жамоани Премьер-лигага олиб чиқиш ҳисобланади. Қолаверса, Bahrain King Cup'да ҳам ғолиб чиқишни режалаштирганмиз.



- Қандай шароитлар яратиб берилди? Қолаверса, яхши маош таклиф қилганми?
- Клуб томонидан квартира ҳамда машина беришган. Очигини айтадиган бўлсам, пул масаласига у қадар катта эътибор қаратмадим. Асосий мақсадим келгусида фаолиятим Баҳрайн Премьер-лига клубида давом эттириш ҳисобланади. Шу жиҳатларига катта аҳамият бериб, дарҳол таклифга розилик билдирдим.

- Маълумотларга қараганда, бу ерга келганингиздан кейин дарҳол Премьер-лига клубидан таклиф бўлган.
- Чиндан ҳам таклиф бўлди. Назорат учрашувидан кейин “Ал Будаия” клубидан таклиф бўлди. Афсуски томонлар трансфер масаласида келиша олишмади. Худо хоҳласа, ишлашда давом этаман ва асосий мақсадимга эришмоқчиман.

- Бу сизнинг фаолиятингизда олдинга ташлаган қадамми?
- Тўғриси бошида ортга ташланган қадам деб ўйладим. Баҳрайнга етиб келганимдан кейин шароитларни кўриб, бу фикр нотўғри эканини ҳис қилдим. Чунки биз ўртоқлик учрашувларини деярли ҳаммасини Премьер-лига жамоаларига қарши ўтказдик. Хусусан ОФК кубоги финалида “Насаф”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган “Ал Муҳаррақ”га қарши ўйнадик. Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳам менга қўшимча куч бағишлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика