Latest news

09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  5 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   1 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  2 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  10 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  15 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  3

Яман билан учинчи бор ўйнаймиз News

Яман билан учинчи бор ўйнаймиз

3 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Яманга қарши ўйин ўтказади.

Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари шу кунга қадар икки бор расмий ўйинларда тўқнаш келишган. Ҳар иккала баҳс ҳам ЖЧ-1998 саралаши доирасида 1997 йил бўлиб ўтган. 

1997 йилнинг 9 май куни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг тарихий ўйинини ўтказган. Сана шаҳрида Яман меҳмони бўлган Ўзбекистон Жаҳон чемпионатлари саралаши доирасидаги ўзининг дастлабки ўйинини ўтказган эди. Ўша учрашувда ҳозирда "Пахтакор" мураббийи бўлиб ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган голи эвазига вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Биринчи бўлим ўрталарида Илҳом Шарипов қизил карточка олгани ҳам эътиборга молик.

Яман - Ўзбекистон 0:1
Гол: Нўъмон Ҳасанов 30 пенальти
Ўзбекистон: Павел Бугало, Февзи Давлетов, Рустам Шоймардонов, Андрей Фёдоров, Бахтиёр Қамбаралиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Мухтор Қурбонов, 46), Илҳом Шарипов, Николай Ширшов (Шуҳрат Раҳмонқулов, 65), Нўъмон Ҳасанов, Равшан Бозоров, Ойбек Усмонхўжаев (Шуҳрат Мақсудов, 82).
Огоҳлантиришлар: Рустам Шоймардонов 50, Николай Ширшов 38.
Четлатиш: Илҳом Шарипов 34.

Яманга қарши иккинчи ўйин 24 августда Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида 20000 томошабин гувоҳлигида бўлиб ўтган. Бу сафар Ўзбекистон рақиби устидан йирик 5:1 ҳисобида устун келган. Игорь Шквирин ва Олег Шацких иккитадан гол уришган бўлса, яна бир тўп Равшан Бозоров ҳисобига ёзилган.

Ўзбекистон - Яман 5:1
Голлар: Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 - Омар Ал Арики 31.
Ўзбекистон: Владислав Филиппов, Александр Хвостунов, Рустам Шоймардонов, Эдуард Мамотов (Жаъфар Ирисметов, 80), Руслан Узоқов, Илҳом Шарипов (Олег Шацких, 46), Тохир Мадраҳимов, Николай Ширшов, Алексей Винников, Игорь Шквирин, Рустам Дўрмонов (Равшан Бозоров, 46).
Огоҳлантиришлар: Николай Ширшов 14, Эдуард Мамотов 43, Олег Шацких 58.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика