Якшанба куни Премьер-лига баҳсида илк маротаба ўргимчак-камерадан фойдаланилади
12 jan 2017 13:14
News
Якшанба куни Премьер-лига баҳсида илк маротаба ўргимчак-камерадан фойдаланилади
Бу воқеа 15 январь куни "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги Англия чемпионатининг 21-тур учрашувида содир бўлади.
"SkySports" "Олд Траффорд"даги учрашувни Чемпионлар лигаси ва жаҳон чемпионати услубида эфирга узатмоқчи.
Ўргимчак-камера аренанинг бурчакларига боғланган 4 та арқон ёрдамида ҳаракат қилади ва оператор уни учрашув давомида бошқариб туради. Камера майдон чимидан 40 метр баландликкача кўтарилиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги тўқнашув жаҳондаги энг йирик баҳслардан ҳисобланади. Биз ушбу технология ёрдамида мухлисларга учрашувни янада яхшироқ етказиб беришга ҳаракат қиламиз" - дейди "SkySports"нинг футбол трансляциялари раҳбари.
"Бу технология жарима ёки бурчак зарбаларида пайтида вазиятни яқиндан кузатиш имконини беради. Ўргимчак-камера учрашувларни таҳлил қилишда катта ёрдам беради" - дейди Жейми Каррагер "Monday Night Football" кўрсатувида.

championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments