Latest news

22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  0 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  26 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  43 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9

Яҳё Гулмуҳаммади: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз" News

Яҳё Гулмуҳаммади: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Яҳё Гулмуҳаммади учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги баҳс оғир кечишини билган эдик. Ҳар икки жамоа тажовузкор ўйин кўрсатди. Ҳимоядаги тартибли ҳаракат туфайли бу натижага эришдик. Футболчиларим бугун борини бериб ўйнашди, улардан мамнунман.

Ҳар икки жамоада гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Дарвозабонлар баҳснинг энг яхши футболчилари бўлишди. Ўзбекистонда 1 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Бизнинг майдонда бўладиган учрашув бугунгидан осонроқ кечади. Йигитларим билан фахрланаман.

"Бунёдкор", "Лаҳвия, "Ал Наср" Осиёнинг кучли клублари деб ўйлайман. Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Биринчи бўлимда ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Учрашувнинг иккинчи ярмида рақиб жамоа 3 нафар ҳужумкор футболчини майдонга туширди. Босим бўлгани сабабли ҳужумга кўп ўтмадик.

Эрон футболига келадиган бўлсак, мамлакатимиз клублари барқарор ўйин кўрсатмаётганига кўплаб сабаблар бор. Уларнинг асосийси, шароитларда оқсаяпмиз. Футболга кўпроқ эътибор беришларини истаймиз.

Саудия Арабистони клубларига қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. ОФК бизга бу учрашув нейтрал майдонда бўлишини маълум қилди" - дейди мураббий.


Учрашувнинг энг яхши футболчиси Муҳаммадрашид Мазаҳери (дарвозабон):

Бугун 3 очко учун майдонга тушган эдик, аммо қўлга киритилган 1 очко ҳам ёмон эмас деб ўйлайман.

Мени энг яхши деб танлаган йигитларга раҳмат. Ушбу учрашув якунланди ва энди кейинги баҳс ҳақида ўйлаймиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика