Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Х.Холиқовдан таржима. "Унга рақиб дарвозасини ишғол этиш учун тўртта имконият беринг ва у ҳаммасидан фойдаланади" News

Х.Холиқовдан таржима. "Унга рақиб дарвозасини ишғол этиш учун тўртта имконият беринг ва у ҳаммасидан фойдаланади"

Голландия футболи ҳар доим ўз тарбияланувчилари билан дунёни лол қолдириб келган. Бу мамлакатда футбол академиялари ниҳоятда яхши ишлайди.

Шунинг учун голланд футболчиларига Европанинг етакчи жамоалари харидоргир бўлишади. Ҳар йил Голландиядан ўнлаб ёшлар катта сумма эвазига супер клублар таркибига йўл олади. Ва уларнинг кўпчилиги келажакда юлдуз бўлиб етишади. Бугун мана шундай юлдузлардан бири Рууд ван Нистелрой ҳақида ҳикоя қиламиз. 

(Ушбу мақола икки қисмдан иборат бўлиб, қуйида биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз) 

ГИГГЗДАН ИҚТИБОС
Рууд ван Нистелрой ҳақидаги энг яхши таърифлардан бирини унга МЮдаги жамоадоши Райан Гиггз берган. Гиггз шундай деганди: "Унга рақиб дарвозасини ишғол этиш учун тўртта имконият беринг ва у ҳаммасидан фойдаланади". Албатта, бу гап шунчаки қуруқ шиширилган шар эмас. Нистелрой чиндан ҳам ўз даврининг энг моҳир ҳужумчиларидан бири бўлган. Айниқса, рақиб жарима майдончаси ичида уни тўхтатиб қолиш ниҳоятда мушкул эди. Шу боис ҳам унга "Гол-одам" лақабини беришган.

Ван Нистелрой фаолияти давомида бир нечта ютуқларни қўлга киритган бўлишига қарамай, асло ҳаволаниб кетмади. Голланд ҳужумчиси профессионал футболда 400дан ортиқ тўп киритишга муваффақ бўлди. Унинг етук фаолияти аввало "Манчестер Юнайтед"да тўп тепган кезлари юзага келди. Айнан МЮ сафида ўйнаб футболчи бутун дунёга танилди.

Ван Нистелрой МЮ таркибида ҳар 10та турда кетма-кет гол урган. Кейинчалик бу рекордни фақат бир футболчи янгилай олди: Жэйми Варди. Тақдир ҳазилини қарангки, Варди 11-турдаги голини айнан Нистелрой ўйнаб кетган МЮга уришга муваффақ бўлади. Ван Нистелрой нима қилди дерсиз? У Вардини ушбу ажойиб кўрсаткич билан табриклаб қўйди.

ФАОЛИЯТНИНГ БОШЛАНИШИ
Рууд ван Нистелрой 1976 йилнинг 1 июнь куни Голландиянинг Осс шаҳрида дунёга келган. Агар у футбол билан қизиқмаганида дунё Нистелрой деган одам борлигини билмасди. Уларнинг оиласи фермерлик билан шуғулланарди. Лекин ёш Рууд отаси каби фермер бўлишни истамади. Уни фақат тўп қизиқтирарди, шу боис нарсаларини йиғиштирди-ю, тўғри энг яқин спорт мактабига йўл олди.

Ван Нистелройнинг илк жамоаси "Нойт Гедахт" ва ундан кейин "РКСВ Маргриэт" бўлган. Албатта бу клублар умуман машҳур эмасди, шунга қарамай Рууд тўп тепиб футболдан завқ оларди. У 17 ёшга тўлгач илк профессионал шартномасини имзолайди. Бўлажак тўпурар "Ден Босх" таркибига келиб қўшилади. Тўрт йилни ушбу жамоа таркибида ўтказган голландиялик кейинчалик бироз номдор "Херенвен" сафига йўл олади. Биринчи мавсумидаёқ Рууд янги жамоада 13та гол уришга муваффақ бўлади. Ўшанда у 21 ёшда эди.


"ПСВ ЭЙНДХОВЕН"
Орадан бир йил ўтиб 1998 йил 22 ёшли ҳужумчининг "ПСВ Эйндховен"га трансфери амалга ошади. Албатта, бу улкан орзулар сари янги қадам эди. Рууд янги жамоасига тезда киришиб мавсум давомида 34 ўйинда майдонга тушади ва 31та гол уришга муваффақ бўлади. Натижада мавсум якунларига кўра айнан уни "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топишади. Кейинги мавсум эса ван Нистелрой "атиги" 29та гол уради, чунки жароҳати сабаб 23та ўйинда майдонга тушганди.

Рууднинг сермаҳсуллиги сабаб Европа "наҳанглари" - "Арсенал", "Челси", "Реал" ва "Милан" дарҳол унга оғиз сола бошлайди. Катта клублар ПСВ янги Ромарио ёки Роналдони кашф этди деб ўйлашганди. Лекин сэр Алекс Фергюсон бу борада ҳаммадан абжир чиқиб қолади. У шахсан Нистелрой билан учрашиб, МЮга ўтишга кўндиради ва ўзининг жамоасида ёрқин онларни бошидан кечиришига ишонтира олади.

Аслини олганда, МЮ скаутлари уни ҳужумчи "Херенвен"да тўп тепиб юрган кезлари кузата бошлашганди. Қолаверса, "қизил иблислар" бош мураббийи анча пайтдан бери айнан унга ўхшаган голурар ҳужумчини қидириб юрганди. Ўша пайтлари "Манчестер Юнайтед"га гол уриш даражаси ниҳоятда юқори ҳужумчи зарур эди. Чунки ван Нистелройнинг энг устун томони тўғри жой танлаш бўлиб, деярли ҳар зарбани голга айлантира оларди.

2000 йилнинг март ойида Рууд тиззасидан оғир жароҳат олади. Бу эса унинг Англияга бориши сўроқ остида қолганини билдирарди. Ахир жароҳат олган футболчининг кимга кераги бор? Лекин бу ҳам Алекс Фергюсонни ўз мақсадидан қайтара олмайди. Машҳур мураббийнинг шахсан ўзи клубга алоқага чиқиб Нистелройни АҚШга жўнатади ва муваффақиятли операция қилиниши учун яқиндан ёрдам беради. Футболчи тўлиқ тикланиши учун нақд бир йил керак бўлади. Рууд даволаниб майдонга қайтгач, ПСВ таркибида ўйнашда давом этади ва бир йил танаффусдан кейинги илк ўйинидаёқ "Рода" дарвозасига иккита гол уради. 2001 йилнинг 23 апрелида тарихий воқеа содир бўлганди. МЮ Рууд ван Нистелрой учун ПСВ ҳисоб-рақамига ўша пайт учун рекорд сумма 19 миллион фунт ўтказиб беради. Шундай қилиб голландиялик ҳужумчи туманли Альбионга йўл олади. Рууд "Эйндховен" сафида уч йил ўйнаб, 67 учрашувда 62та гол урган.


"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"
Англияга кўчиб ўтган Рууд учун янги ҳаёт бошланганди. У АПЛдаги илк мавсумида 32 ўйинда иштирок этиб, 23та гол уришга эришади. Мавсумни жуда яхши бошлаган Рууд қаторасига 8 турда рақиблар дарвозасини ишғол этади ва шу орқали Лига рекордини ўрнатади. Европа чемпионлар лигасида эса 10 бор тўп киритиб, энг яхши тўпурарга айланади.

Кейинги икки мавсум ван Нистелрой учун янада омадли кечди. У бир вақтнинг ўзида ҳам чемпионат, ҳам Кубок ўйинларида энг яхши тўпурар мақомини қўлга киритади. Лекин тўртинчи мавсумга келиб унинг Манчестердаги ҳаёти ўзгара бошлайди. Яна жароҳат сабаб кўп ўйинларда ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунга қарамай, сэр Алекс Фергюсон унга ишонишда давом этар ва ҳеч қаерга қўйиб юборишни ўйламасди. Янги мавсумда мухлислар яна аввалги ван Нистелройни кўра бошлайдилар. Биринчи даврада 15та гол урган ҳужумчи тўпурарлар пойгасида яна биринчи ўринга кўтарилиб олади.

Ўша йили МЮ осон бўлмаган даврни бошдан кечирган. Чемпионликка деярли имконият қолмаганди, чунки бу ёқда бошқа бир "даҳшатли" жамоа "Челси" пайдо бўлганди. "Челси" худди машинага ўхшаб доим олға қадам босар, умуман тўхтай демасди. Бундан ғазаби чиққан МЮ футболчилари нима қилишни билмасди. Биринчи бўлиб бу вазиятда Рой Кин "ёрилади" ва жамоаси "Мидлсбро"дан мағлубиятга учрагач ҳаммани танқид қилади. The Sun нашри шахсан Фергюсоннинг буюртмасига кўра Рой Киндан интервью олади ва жамоа сардорининг гапларини бўрттириб газетада чоп этади. Ҳақиқий машмаша ана шундан сўнг бошланади. Фергюсон шу заҳоти Рой Киндан қутилиш чораларини кўра бошлайди. Нистелрой эса Кинни ҳимоя қилиб чиқади. Аммо шотландиялик мураббий бировнинг гапига қулоқ солармиди.


Голландиялик ҳужумчининг энг яқин дўстларидан бири Вим ван Ханегем бўлиб ўтган воқеани шундай эслаганди: "Рой Киннинг жамоадан кетиши Руудга жуда қаттиқ таъсир қилган. Шу боис ҳам у ирландиялик футболчини ҳимоя қилиб чиққан. Рууд Фергюсон билан биринчи марта танишганида мураббий унинг кўзига жуда мулойим кишидек кўринганди. Қолаверса, сэр Алекс Рууднинг жароҳатини даволаб сафга қайтишини нақд бир йил кутган. Аммо МЮга боргач Рууд ҳақиқий Фергюсонни кўрди. У ўз ўйинчиларига ниҳоятда бешафқат мураббий билан танишди. Стам, Бекхэм, Рой Кин каби юлдузлар билан содир бўлган воқеа фикримга асос бўла олади".

Бу воқеа 2005 йилнинг ноябрь ойида рўй берган. Орадан кўп ўтмай МЮни Лига кубоги финалида "Уиган"га қарши баҳс кутиб турарди. Ўйин финал бўлишига қарамай, Фергюсоннинг қайсарлиги сабаб Луи Саа асосий таркибдан жой олади. "Қизил иблислар" ортиқча қийинчиликсиз ҳисобни очишади. Ҳатто жамоа 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олади. Жамоанинг финалга етиб келишига ўз ҳиссасини қўшган Нистелрой бу пайт захирада ўтирарди. Захирадан биринчи бўлиб Киран Ричардсон майдонга тушади. Ундан кейин Патрис Эвра билан Неманья Видич. Бу билан Фергюсон мураббийга гап уқтириш қанақа бўлишини Руудга кўрсатиб қўйганди. Учинчи ўзгариш амалга ошгач, камералар нигоҳи ван Нистелройга қаратилади: у иложсиз бир жойда ўтирарди. Ўйиндан сўнг "сариқ матбуот" номи билан донғи кетган The Sun яна катта саҳнага чиқади. Энди бу нашр мураббий ва голландиялик ҳужумчи ўртасида муаммолар юзага келгани ҳақида бўрттириб мақола чоп эта бошлайди.

Айнан финалдаги ўйиндан кейин Нистелрой майдонга тушмагани учун тушкун кайфиятга тушиб қолади. У асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб бўлганди. Шундан сўнг матбуот унинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида ёза бошлайди. Энг қизиғи ван Нистелрой машғулотларда Криштиану Роналду билан тортишиб қолибди деган хабардан кейин бошланади. Балки бу ҳам Фергюсоннинг "буюртмаси" бўлиши мумкин. Захирада қолган ҳужумчи шунга қарамай кейинги ўйинларда 6та гол уришга муваффақ бўлади, аммо энг яхши тўпурар бўлиш учун курашда Тьерри Анрига ютқазиб қўяди. "Чарльтон" билан кечган баҳсда эса Рууд умуман учрашув қайдномасига киритилмайди. Шундан сўнг газеталар ван Нистелрой Роналду билан келиша олмаяпти деб яна бонг уришади.


Алекс Фергюсон интервьюсидан: "Машғулотлар пайтидаги жараён мени чуқур ўйлантириб қўйди. Мен йигитларни бир ерга жамлаб улардан ажойиб жамоа шакллантирмоқчи эдим. Лекин бунинг учун Рууддан воз кечишим шарт эди. Мураббийлик соҳасида баъзан оғир қарорлар қабул қилишга тўғри келади. Мен қандай иш тутмай, ҳаммасини МЮ учун қиламан".

Фергюсоннинг ўша баёноти жуда шов-шув кўтарганди. Ван Нистелрой кетиши кераклигини англаб етган, бундан бошқа йўл ҳам йўқ эди. Одамлар ўз вақтида Пол Инс, Япп Стам, Дэвид Бекхэм, Рой Кин қандай ғалва билан жамоадан кетганини эслар, ҳамма Руудни ҳам шу йўл кутаётганини тахмин қиларди. Орадан кўп ўтмай Фергюсон бироз юмшоқ баёнот билан чиқиш қилади: "Ван Нистелрой янги қарор қабул қила олмагани учун клубни тарк этди. Мен ҳар доим асосий таркибни тузаётганда икки-уч футболчини рўйхатдан ташқарида қолдираман. Бу ўйинчилар афсона бўладими, юлдузми ёки оддий футболчими мен учун фарқи йўқ. Ҳар бир футболчи мураббий қарори бирламчи эканини англаб етиши шарт".

Голландиялик ҳужумчи охири бир қарорга келиб МЮдан кетишга мажбур бўлади. Уни "Реал Мадрид" кутаётганди. Шундай бўладики, Руудни ҳатто Рой Киннинг хайрлашув учрашувига таклиф этишмайди. "Мен шу ўйинда қатнашишни жуда хоҳлагандим, Ройга бўлган ҳурматимни кўрсатмоқчи эдим, аммо бунга рухсат беришмади", деб эслаганди Рууд ван Нистелрой. МЮдаги фаолияти мобайнида голланд ҳужумчиси АПЛнинг 150та ўйинида майдонга тушиб, 95та гол уришга муваффақ бўлди ва "Гол урувчи машина" лақаби билан Манчестерни тарк этди. Энди уни умуман бошқа футбол ва бошқа чемпионат кутаётганди.

Давомини кутинг...

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика