Latest news

17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  2 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  12 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  13 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5

Хвича Кварацхелия орден олади News

Хвича Кварацхелия орден олади

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ПСЖ футболчиси Хвича Кварацхелия Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлашга тавсия этилганини маълум қилди.

Мамлакат ҳукумати парижликларнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг шундай қарорга келди.

"Хвича Кварацхелияни Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан табрикламоқчиман. Бу футболдаги чўққи. Шубҳасиз, Хвича Кварацхелия қўлга киритган ғалаба ҳар биримиз учун алоҳида ифтихордир. Бу бутун мамлакатимизнинг ғалабаси, буни ҳар бир мухлис шундай қабул қилди. Табриклашдан ташқари, юртимизга келтирган ўша ғалабаси учун ҳам раҳмат айтишимиз керак. Ишончим комилки, бу ҳали у кўп марта эришадиган юксак чўққиларни забт этишнинг бошланиши, холос. Унга келажакда ҳам катта муваффақиятлар тилайман.

Бизда шундай анъана бор - спортчиларимиз юксак марраларга эришса, олий давлат мукофотларига тақдим этамиз. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба айнан шундай эътирофга лойиқ бўлган ютуқ деб ҳисоблайман. Ўтган йили у миллий жамоадаги муваффақияти учун "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган эди, энди эса Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси учун уни Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлашга тақдим этмоқчиман.

Бу унинг давлатдан оладиган жуда муносиб мукофоти, деб ўйлайман. Бу борада Грузия президенти, парламент раиси билан маслаҳатлашдик ва бир овоздан шундай қарорга келдик. Грузия президенти уни давлатнинг олий мукофоти - Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлайди", - дея Кобахидзенинг сўзларини келтиради 1tv.ge интернет-портали.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика