Latest news

09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  2 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  3 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  9 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2

Хуршид Ғиёсовнинг онаси: "Ҳар бир она фарзандининг иштирокини кўзида ёш билан томоша қилгани аниқ" News

Хуршид Ғиёсовнинг онаси: "Ҳар бир она фарзандининг иштирокини кўзида ёш билан томоша қилгани аниқ"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентга қайтиб келгани ҳақида хабар бердик. Аэропортда Хуршид Ғиёсовнинг онаси ўз фикрларини билдиришга рози бўлди.
- Фарзандларимиз иштирокидаги барча ўйинларни бутун оила аъзоларимиз биргаликда, юракда ҳаяжон билан томоша қилдик. Уларнинг шу даражаларга эришишлари йўлида тинмай меҳнат қилган мураббийлардан, фарзандларимиз учун чексиз имкониятлар яратган давлатимиздан жуда миннатдормиз. Турмуш ўртоғимнинг футболга бўлган меҳр-муҳаббати ўғлим Хуршидбекка ҳам ўтган. Унинг жаҳон миқёсидаги ўйинларда юртимиз фахри бўлиб иштирок этаётганини кўриш бизга чексиз қувонч бахш этади. Бир нарсани ишонч билан айта оламанки, ҳар бир она фарзандининг иштирокини кўзида ёш билан томоша қилган. Йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди, ҳеч афсусланмайман, улар ҳақиқатда кучли эканликларини, юраклари шижоатга лиммо-лим эканлигини ҳар битта ўйинда исботлай олишди. Барчасига бахт, омад, юксак марралар тилаб қоламан.


Гулшан Саъдуллаева ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика