Latest news

06:51Валверденинг сўнгги дақиқаларда супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  0 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  7 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  18 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  750 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1

Хуршид Ғиёсов: “Дуранг бўлганида балки биз учун аламли бўларди” News

Хуршид Ғиёсов: “Дуранг бўлганида балки биз учун аламли бўларди”

“Андижон” ва “Обод” учрашувида тошкентликлар таркибида мазмунли ўйин намойиш этган футболчилардан бири бу – Хуршид Ғиёсов бўлди.

Тезкор харакатлари билан рақибларини шошириб қўйган иқтидорли ўйинчи баҳс якунига етгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашувга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўтган турда “Олмалиқ” билан сафарда яхши ўйнаган бўлсакда, якунда мағлуб бўлгандик. Шундан сўнг “Андижон”га қарши баҳсга юқори суръатда ҳозирлик бўлди. Бугун мезбон жамоа ҳам ғалаба илинжида кучли ўйин намойиш этди. Гарчи уч очкони қўлга киритган бўлсакда, бунга осонликча эришганимиз йўқ.

- Дуранг қониқарли бўлармиди? Кўрдинглар бизда яна бир нечта вазиятлар бўлди. Бирга-бир вазиятларни юзага келтирдик. Аммо улардан тўғри фойдалана олмадик. Шунинг учун дуранг бўлганида биз учун балки аламли бўлар эди. Чунки биз айтиб ўтганимдек, ўйин борасида ҳам рақибдан қолишмасликка уриндик.

- “Обод”да асосан ёшлар ўйнамоқда. Кучли иштиёқ ва шиддат эвазига барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ўйнамоқдамиз. Бугун ғалаба қозонишни рақибга нисбатан кўпроқ биз хоҳлаб ўйнадик деган бўлардим. Жамоамиз қуйи поғонадан жой эгаллаб турганди. Шу боис уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Билсангиз керак, бизда янги мураббийлар штаби иш бошлади. Улар билан яхши чиқишиб кетдик. Ўйлайманки қийин вазиятдан чиқиб кета оламиз, - дейди Ғиёсов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика