Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?! News

Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!

Яна бир бор мундиал муборак!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги беллашувни ўтказади. Биз 5 кун олдин мундиал йўлланмасини қўлга киритиб бўлганмиз. Тарихда илк бор уддаланган ушбу вазифадан кейин ҳамон байрамона кайфиятда юрибмиз. Хурсандчилик ва табриклар ҳамон тўхтамаяпти. Бу ҳолат менга бир вазиятни эслатмоқда. Ўтган йили Қатарда ўтказилган U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияни таслим қилиб Олимпиадага чиққан пайтларимизни. Ўшанда ҳам жуда катта байрам бўлган ва табриклар тинмаган эди. Хурсандчилик ва байрамнинг битта минус тарафи бор: эмоция тугаб қолиши мумкин. Яъни, футболчилар рухиятида "бўшлиқ" юзага келади. Бир йил олдин олимпия терма жамоамизга ярим финалдан кейинги хурсандчиликлардан сўнг финалда эмоция етишмаган эди. Бугун эса миллий терма жамоамизда ўша вазият такрорланмаслиги учун иккита омил ёрдам бериши мумкин: Ўз уйимизда стадион тўла мухлислар қаршисида тўп тепишимиз ва мамлакатимиз президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шахсан ўзлари йигитларнинг ўйинини томоша қилиб уларни мундиал йўланмаси билан табриклаш учун келишлари. Шу икки омил мураббийларга уддаланган вазифа ва хурсандчиликдан кейин юзага келадиган "бўшлиқ"дан футболчиларни олиб чиқишларига кўмаклашади, назаримда.

Кападзе терма жамоа бошқарувига келганида Катанецнинг ўйин услуби ва таркибини ҳам деярли ўзгартирмади. Энди эса вазифа бажарилди ва шахсий фикримча бош мураббийимиз ЖЧ-2026 гача ўз ўйин услуби ва тактикаларини футболчиларга сингдириб боради. Кападзе одатда 4-3-3 ва 4-2-3-1 тактик схемаларидан кўпроқ фойдаланади. Айнан шу схемалар у учун севимли деса ҳам бўлади. Балки бугунги ўйиндаёқ биз терма жамоамизни юқоридаги икки схемадан бирида кўрармиз. Уёғига эса ЖЧгача ўз услубида тайёрлайди жамоани. Кападзе олимпия терма жамоасида 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаб кўрган, лекин бу унинг севимли услуби эмас. ЖЧ-2026да терма жамоамизни 4-3-3 ёки 4-2-3-1 схемаларида кўрамиз, марказий ҳимоя тандемимиз Алиқулов - Ҳусанов бўлса керак буёғига.

Олға, Ўзбекистон!


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика