Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Хосеп Бартомеу: "Реал" ҳам "Барселона" мурожаат қилган адвокатлар билан ишлади, аммо фақат мадридликларга ижобий қарор чиқарилди" News

Хосеп Бартомеу: "Реал" ҳам "Барселона" мурожаат қилган адвокатлар билан ишлади, аммо фақат мадридликларга ижобий қарор чиқарилди"

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу Лозаннадаги спорт арбитраж суди (CAS) "Реал"нинг апелляциясини қисман қониқтиргани борасида фикр билдирди.

"Реал" ҳам "Барселона" мурожаат қилган адвокатлар билан ишлади, аммо фақат мадридликларга ижобий қарор чиқарилди, шу сабабли тушунтириш талаб қиламан. "Реал" ва "Атлетико" ишлари ҳақида батафсил маълумотга эга эмасман, бу борада юристларимиз билан маслаҳатлашиш муаммо эмас, чунки бу ишлар ўхшаш.

Бу юридик ноаниқликни тўхтатиш керак. Барча футболчиларнинг агентлари бир вақтда хато қилганига шубҳам бор. Қонунлар аниқ эмаслиги оқибатида футболчилар жабр кўришмоқда. Регламентдан хоҳлаганча фойдаланиш шундай оқибатларга олиб келади" - дейди Бартомеу.

"Реал" ва "Атлетико" ФИФА томонидан икки трансфер ойнаси мобайнида янги футболчиларни харид қилиши таъқиқланган эди. Аммо кейинроқ "Реал" 90 кун ичида муаммони ўз фойдасига ҳал қилди. Олдинроқ худди шу жазо "Барселона"га қўлланилган эди, аммо Каталония клубининг апеляцияси қабул қилинмаган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика