Latest news

00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  0 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  1 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  22 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18 18:58Ҳусниддин Алиқулов: "Мундиалга чиқишни жуда узоқ вақт кутган эдик"  1

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди News

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Парагвайга қарши учрашув олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлади. Нидерландия терма жамоасига қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, дастлабки учрашувда баъзи бир қийинчиликларга дуч келдик. Бутун ўйин давомида ҳисобда орта бордик, лекин рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Нидерландия деярли ҳеч қандай хавф туғдира олмади, рақиб фақатгина биз йўлган қўйган хатолардан фойдаланди. Фикримча, ўша учрашувда ғалаба қозонишга биз кўпроқ лойиқ эдик. Энг муҳими, ҳисобда ортда боришимизга қарамасдан, жамоа характер кўрсата олди. Ҳеч бўлмаганда дуранг қайд этдик.

- Нидерландия кўпроқ ҳимояланди, деб айтиб ўтдингиз. Бундай "автобус" қўйиб олган жамоаларга қарши қандай ўйнашимиз мумкин? Биз Нидерландия ҳимоясини нима сабаб ёриб ўта олмадик? Нидерландияни мағлуб этишга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бизга халал берган асосий жиҳатлардан бири - биз ҳисобда ортда қолганимиз. Ҳисобда ортда борганимиз бизга таъсир қилди, рақиб эса ушбу вазиятда ўзини эркинроқ ҳис қилди. Нидерландия ортиқча таваккал қилмади ва тартибли ҳимояланди, холос. Шу сабабли биз ҳимояни ёриб ўтишда қийналдик.

- Эртанги рақибимиз Парагвай терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Кўпчилик, Парагвай терма жамоасини кучли деб айтмоқда. Масалан, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Парагвайни жуда кучли ва тажрибали жамоа деб айтди.

- Ҳа, Парагвай жуда кучли терма жамоа. Бош мураббий ҳам терма жамоа билан 7 йил давомида ишлаб келмоқда. Футзалчилар ҳам мураббий нимани истаётганини тўлиқ билишади. Парагвай терма жамоаси сафидаги футзалчилар кучли ҳисобланган Испания ва Италия лигаларида тўп тепишади. Қисқа қилиб айтганда, улар жуда тажрибали.

- Биздан кучли бўлган Парагвай терма жамоасини нима эвазига мағлуб эта оламиз?

- Биз максимум ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизнинг юз фоизли ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Шунингдек, Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек ҳимояда хатолар қилмаслигимиз керак. Нидерландия позицион ҳужумда ҳеч қандай муаммо ярата олгани йўқ. Парагвайга қарши баҳсда ҳам имкон қадар ҳимояда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Парагвай терма жамоаси стандарт вазиятлардан ҳам яхши фойдаланади. Шу сабабли ҳимояда хатосиз ўйнашимиз ва стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетишимиз керак.

- Агар мухлисларга ёки оммага қандайдир мурожаатингиз ёки гапларингиз бўлса, марҳамат.

- Биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлашларингизни сўрайман. Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек мухлислик қилишларингизни илтимос қилган бўлардим. Фақатгина жипслашиш орқали Жаҳон чемпионатида яхши натижага эриша оламиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва ОАВ вакилларига ҳам катта раҳмат.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика