Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  9 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  14 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак" News

Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Қирғиз Республикасига қарши кечган учрашувдан сўнг (3:1) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувнинг баъзи вазиятларида назоратни қўлдан бой берган вазиятларимиз кузатилди, афсуски. Бугун ҲусниддинНишонов жуда яхши ўйнади. Унинг ўзига бўлган ишончи янада ортади деган умиддаман.

- Бугунги ўйиндан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Ғалаба қозониш ёқимли, аммо хатоларимиз етарлича бўлди. Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Ушбу жиҳат устида кўп ишлашимиз керак. Жаҳон чемпионатигача қолган даврда ўйинимизни яхшилаб олишимиз керак.

- Аббос Элмуродов жуда баланд позицияда ўйнади. Ушбу усул рақибларга ҳам анча ноқулайлик туғдирди. Бундай услуб тайёрланган режамиди?

- Ҳа. Бу ўйланган режа эди. Биз ҳар доим дарвозабонни олдинроқда ўйнашининг тарафдоримиз. Элмуров олдинга чиқиб ўйнаётгани сабабли рақиб чуқурроқ ҳимояланди ва бу бизга янада қўл келди ва янада кўпроқ имкониятлар яратиб берди.

- Бугун қайси таркиб майдонда бўлишидан қатъий назар бир нафар футзалчи ҳар доим ҳужумчи позициясида бўлди. Ушбу жиҳат ҳақида фикрларингизни гапириб ўтсангиз?

- Бизда ҳар бир тўртликда мувозанат бўлиши тарафдоримиз. Биринчи тўртлигимиз кўпроқ ҳаракатлар ва очилишга асосланган. Биз тўртда тактик услубда ўйнаймиз. Иккинчи тўртлигимиз эса 3-1 тактик схемаси остида ўйнайди.

- Терма жамоа ўйинида қандай камчиликларни кузатмоқдасиз?

- Жисмоний ҳолатимиз яхши эмас. Футзалчиларнинг ҳаракатлари оғир. Биз жисмоний ҳолатимизни энг юқори даражага олиб чиқишимиз керак.

- Мундиалга қадар яна ўртоқлик учрашувлари режалаштирилмоқдами?

- Ҳа. Биз 6-8 сентябрь куналри Бразилия миллий терма жамоасига қарши ўйинларда иштирок этишимиз керак.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика