Latest news

13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  0 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  4 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  6 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  4 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  5 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  30 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  21 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  19 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  6 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз" News

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"

Футзал бўйича Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Вьетнамга қарши қийин баҳсдан сўнг Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Суннатулла Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

Хосе Венансио Лопес:

— Аввало ярим финалга йўл олганимиздан жуда хурсандман. Вьетнам терма жамоаси ва бош мураббий Диегони яхши ўйин кўрсатгани билан табриклайман. Учрашув икки жамоа учун ҳам оғир бўлди. Аммо қийинчиликларга қарамасдан, ўйинни назорат қила олдик. Баҳс якунланишига 55 сония қолганида ғалаба голини урдик. Рақибда ҳам етарлича имкониятлар бўлди, айрим вазиятларда бизга омад кулиб боқди. Айтишим мумкинки, ушбу терма жамоа ярим финалда бўлишга ҳақли.

Жамоа мағлубиятдан қандай чиқиб кетгани ҳақида:

— Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай алоҳида тактика ишлаб чиқмадик, фақат ҳимоямиздаги баъзи камчиликларни бартараф этдик. Шунингдек, дарвозабонимизга ҳужумларга кўпроқ қовшилиши кераклигини айтдим. Ғалабага сабаб бўлган ягона жиҳат бу жамоанинг руҳий ҳолатидир. Футзалчиларимиз қандай ҳолатда бўлишмасин, доимо муваффаққият учун курашадилар.

Учрашувга тайёргарлик ва Эронга қарши баҳс ҳақида:

— Биз ушбу ўйинга руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Баҳс давомида ҳам айнан шу сабаб ғалаба қозондик. Ҳатто гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам шогирдларим ўйинни хотиржам давом эттиришди ва назоратни йўқотишмади.  

Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз. Уларга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади.

Суннатулла Жўраев:

— Бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман, бундан жуда хурсандмиз. Оғир учрашув ўтказдик, бироқ ўз ўйинимизни топиб олдик ва ғалаба қозондик. Жамоамиз жуда яхши ҳолатда ва финалга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Rating: +6   

Comments

+2   
25 apr 06:01:51
bekaka
Эронни шу сафар ютамиз худо хохласа
+1   
25 apr 00:13:17
Xaqiyqat
Бу мураббий имзоси кейинги 1 2 йилларда билинади. Хозир бор имкониятдан максимум фойдаланмокда.
+1   
24 apr 23:49:02
Burxon
Reply to comment by Liberty6668
Ярим финал бу максимум натижа МТЖ бу уйини билан....вообще зурга чикиб кетишди утказилган голдан кейин. Эронга карши бунака уйин билан натижа ва галаба козона олмайди.
To'ri lekin 4 ta asosiy o'yinchi yo'qliginiyam esdan chiqarmen, 4 ta futbolchi bu bitta tarkib futzalda, treneram hali yengi baribir nisbatan
   
25 apr 14:57:25
Улугбек
Биз Эронни ютамиз Иншааллох
   
25 apr 09:57:41
☆☆Abror Xadjiev☆☆
Kechagi uyinga qaraganda Eron kuchliligi aniq
   
25 apr 05:53:58
safo78
Кайси мусобака булмасин осиёда Эрон тугри келмагунча ютишимизга умид боглаймиз.
Лекин,аммо,бирок....
   
25 apr 02:37:30
Liberty6668
Reply to comment by Burxon
To'ri lekin 4 ta asosiy o'yinchi yo'qliginiyam esdan chiqarmen, 4 ta futbolchi bu bitta tarkib futzalda, treneram hali yengi baribir nisbatan
Яхши ният албатта, лекин вазиятга реал хам караш керак. Эрони натижаларини куриб шундай тахмин килиш мумкин. Асосий футболчилар булганда хам Эрон билан бирор марта галаба козонмаганмиз футзалда.
   
25 apr 00:18:53
Azizhon
Оптимистик кайфият билан гумон қилсак-жамоамиз хар тўрт ўйинда биринчи бўлиб тўп ўтказди, биринчи бўлимда мағлуб бўлди. Буни рақибга "ФОРА" берган холда қисқа вақт давомида қийин вазиятда чиқиш усулини таколиллаштиришга интилиб, Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш деб умид қиламиз.
   
24 apr 23:41:52
Liberty6668
Ярим финал бу максимум натижа МТЖ бу уйини билан....вообще зурга чикиб кетишди утказилган голдан кейин. Эронга карши бунака уйин билан натижа ва галаба козона олмайди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика