Latest news

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  1 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

Хосе Валладарес «Биз билан ўйинда Ўзбекистон фаворит» News

Хосе Валладарес «Биз билан ўйинда Ўзбекистон фаворит»

27 октябрь куни Шаржада Ўзбекистон ва Гондурас ўсмирлар терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган Гондурас ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Хосе Валладарес нимчорак финал учрашувида Ўзбекистонни фаворит деб атади. «Эртага бўлиб ўтадиган ўйинда Ўзбекистон фаворит. Ўзбекистонга ҳали жаҳон чемпионатида мағлубиятга учрамаган», - дейди Валладарес.

«Рақибимиз кучли жамоа. Улар гуруҳдан 7 очко билан чиқишди. Биз гуруҳда Бразилияга мағлуб бўлдик. Нимчорак финал яхши натижа, аммо чорак финал ундан ҳам яхшироқ», - дейди Гондурас ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Нимчорак финал яхши натижа. Аммо, ўртада чорак финал йўлланмаси турганда, нима учун ушбу имкониятдан фойдаланмаслигимиз керак?», - дейди Валладарес.

Матбуот анжуманида иштирок этган Гондурас терма жамоасининг 9 рақамли ҳужумчиси Альберт Элис Ўзбекистонни кучли жамоа эканлигини, аммо эртанги ўйинда жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушишини таъкидлади.

«Биз рақибимизни ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон кучли жамоа. Аммо, эртанги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз», - дейди Гондурас ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика