Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   24 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзал терма жамоасига Жаҳоннинг энг кучли мураббийи келган" News

Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзал терма жамоасига Жаҳоннинг энг кучли мураббийи келган"

Ўзбекистонда футзал бу йил бир қадам олдинга қадам ташлай олишга эришди. Дастлаб 2024 йилги Жаҳон чемпионати юртимизга ишониб топширилган бўлса, мундиалда муносиб иштирок этиш учун Испания терма жамоаси устози Хосе Венансио Лопес таклиф қилинди

 ЎФА Лопес вариантигача испаниялик Хосе Мария Мендес ва бошқа хорижлик мураббийлар номзодини ҳам кўриб чиққан. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров ўз вақтида терма жамоамизни илк бор мундиалга олиб чиққан Хосе Мария Мендес билан боғланди ва айрим мавзуларда суҳбатлашди. 

- Ўзбекистондаги фаолиятингиздан сўнг Таиланд, Португалия каби давлатларда ишладингиз. Айтингчи, бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Ўтган йилнинг апрель ойидан бошлаб Хитойдаги фаолиятим бошланди. Ҳозирда "Шензен Нанлинг" жамоасида фаолият олиб бормоқдаман. Бу мавсум жамоа билан чемпионликни қўлга киритдик. Олдинлари бу мамлакатга саёҳат учун келганимда қийналган эдим. Хитойда ишлаш мен учун янги тажриба ва саргузаштдир. Ҳозирда Хитойда бахтлиман.

- Ўзбек футзалидаги бугунги ўзгаришлар, янгиликлар билан қизиқиб турасизми? 

- Ўзбекистондаги янгиликларни кузатиб бораман. У ерда кўплаб дўстларим бор. Бир нечта футзалчилар билан ҳамон алоқадаман. Жаҳонгир Усмонов билан ҳам тез-тез гаплашиб турамиз. Умуман олганда Ўзбекистондан яхши хотиралар қолган. Мамлакатингиздаги футзалга оид барча янгиликлар эътиборимда туради. 

- Футзал терма жамоамиз мураббийлигига номзодлар орасида сиз ҳам бор эдингиз. Таклиф ростдан ҳам бўлганмиди ва қабул қилишингизга нима тўсқинлик қилди?

- Менга Жаҳонгир Усмонов қўнғироқ қилди ва қайтиш таклифини билдирди. У инсонни жуда ҳурмат қиламан. Лекин бунинг иложи йўқ, клуб билан шартномам бор эди. Хосе Венансио Лопес Жаҳоннинг энг кучли мураббийи. Унинг ишига ва даражаси юқори эканлигига ишонаман. Ўзбекистонга топ савиядаги мураббий келди. 

- 2024 йилги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга берилди. Мезбон факторидан келиб чиқиб мусобақада Ўзбекистондан қандай натижа кутяпсиз?

- Ўз уйидаги катта мусобақада қатнашиш қўшимча масъулият ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар қўллаб-қувватлаши туфайли катта натижа қайд этишига ишонмоқдаман. Бу қийин туюлиши мумкин. Лекин иложсиз нарса эмас. Аввало биринчи мақсад гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилишдан иборат. Ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 16та жамоаси қаторига кирди ва бу яхши натижа сифатида қабул қилинди. Эндиликда бу натижани такрорлаб, кучли 8таликка киришга ҳаракат қилиш керак. Мен  бунга ишонаман. Агар Ўзбекистон чорак финалгача етиб бора олса, ақлбовар натижа ҳисобланади. 

- Жаҳон чемпионатида етакчилар ўзгариши мумкинми? 

- Сўнгги йилларда футзал дунёнинг барча нуқталарида ривожланмоқда. Бундан аввал фақат 3-4 жамоа футзални бошқарарди. Испания, Бразилия, Португали ва ҳоказо. Сўнгги йилларда Эрон, Россия, Парагвай, Аргентина, Марокаш ҳам қўшилди. Ўзбекистон ҳам жаҳоннинг етакчи футзал терма жамоалари қаторига киришга ҳаракат қилишик керак. Жаҳон чемпионатларида ҳар бир ўйин қийин кечади. Келаётган Жаҳон чемпионати футзал тарихидаги энг қийини бўлади. 

- Қитъада Эрон етакчилигини тўхтатиш нималарга боғлиқ?

- Эрон ўз футзалига кўп йиллардан бери эътибор бериб келади ва ривожлантиради. Эрон аҳолисини ҳаёти футзалга боғланган. Улар болалигидан футзал ўйнайди. Футзал лигалари жуда кўп. Одамлар ҳам қизиқади. Эрон учун футзал билан шуғулланиш одатий ҳол. Эронни битта ўйинда ютиш мумкин. Лекин бундай натижа ҳеч кимга керакмас. Бу доимий бўлиши лозим. Хосе Венансио Лопес Эронни юта оладиган мутахассис. Тажрибаси катта. Ҳар доим олдига қўйган мақсадларни бажаришга одатланган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика