Latest news

00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:56Европа лигаси. "Порту" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  3 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  2 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  12 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  7 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  22 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  14 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  9

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" билан ўйинда кўпроқ ҳужум қила оламиз деб кутгандим" News

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" билан ўйинда кўпроқ ҳужум қила оламиз деб кутгандим"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Хорхе Фоссати матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс жуда қийин ўтиши ҳақида кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам айтгандим. "Пахтакор" учун мавсум энди бошланмоқда, улар адашмасам 4та расмий ўйин ўтказишди. Биз эса охирги бир ой ичида 8та учраувда иштирок этдик. Ўйинга тайёргарлик кўриш ва тактика танлашда футболчиларимнинг жисмоний ҳолатини ҳам ҳисобга олишим керак эди. Хатто машғулотларда қийинчиликка дуч келдим.

Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида яхши ўйнадик. Тўпга эгалик қилишда яхши таассурот қолдиришди. 20-25-дақиқасида аста-секин рақиб ташаббусга эга бўлди. Бунинг устида ишлашимиз керак.

Тўғриси биз кўпроқ ҳужум қила оламиз деб ўйлагандим. Аммо "Пахтакор" бунга етарлича қаршилик кўрсатди. Бугунги ўйинда "Пахтакор" ғолиб чиқишга ҳақли эди. Ҳакамлик ҳақида нимадир деган бўлардим, аммо бу менинг ваколатимга кирмайди.

"Пахтакор" ҳақида умумий фикр билдираман. Рақиб ташкилий жиҳатдан яхши шаклланиб бораётган жамоага айланиб бормоқда. Бугунги ўйинга тайёрланиш жараёнида "шерлар"нинг "Эйр Форс", "Ал Наср" ва "Персеполис" билан ўйинларини кўриб чиқдим. Шунга амин бўлдимки деярли барча зоналарда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Мен ҳам аста-секин ўз жамоамда шуни тадбиқ этишга уринаман", - дейди Хорхе Фоссати.


Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика