Latest news

15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   0 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  9 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  17 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8

Хориждан мураббий, "Пахтакор"нинг уч футболчиси ва "Навбаҳор" ҳимоячиси "Локо"га ўтиши мумкин News

Хориждан мураббий, "Пахтакор"нинг уч футболчиси ва "Навбаҳор" ҳимоячиси "Локо"га ўтиши мумкин

Маълумотларга кўра, "Локомотив" клуби келаси мавсум учун селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.

Куни кеча Темур Кападзега эҳтиром кўрсатиб мураббий билан хайрлашган "темирйўлчилар" режасидан хориждан мутахассис жалб этиш режаси мавжуд.

Шунингдек, клуб раҳбарияти аллақачон янги мавсум учун таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган ва бир қанча футболчилар билан музокараларга киришган.

Тасдиқланмаган, лекин "championat.asia" сайтига маълум бўлишича, "Локо" айни пайтда "Пахтакор"да икки мавсумн ўтказган ва "темирйўлчилар"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган марказий ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев билан келишувга эришган. Шунингдек, клуб "Пахтакор"дан яна Жавоҳир Сидиқов ва Акром Комиловга ҳам қизиқмоқда ва футболчилар билан музокарага киришган. Мазкур футболчиларнинг йил якунида "Пахтакор" билан тузган шартномаси тугайди.

Айтиш керакки, Абдуллаев, Сидиқов, Комилов жорий мавсумни асосан захирада ўтказишди ва асосий таркибнинг муқим футболчилари саналишмайди. Шу боисдан ҳам бу футболчилар кейинги фаолиятларини бошқа жамоа билан боғлашлари мумкин.

"Локомотив" "Навбаҳор" ҳимоячиси Хуршид Мухторовнинг хизматларига ҳам бефарқ эмас ва чап қанотга ушбу футболчини ҳам таклиф этмоқчи.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика